Журналист мулоҳазаси: Ҳаммамиз мағлуб бўлдик

ноя 16 / 2016

alt

Яна мағлуб бўлдик. Жанубий Кореяга эмас, ўзимизга мағлуб бўлдик. Ишонинг, шундай. Нега бундай деётган экан, деб ҳайрон бўлманг. Мен сизга ҳақиқатни айтяпман. Биз бир неча йиллардан бери ўз орзуларимиз, ишончларимиз, умидларимиз туфайли шу орзу, умид, ишончимизни бир тийинга олмайдиган кишиларга мағлуб бўлдик. Бундан кейин ҳам мағлуб бўлаверамиз. Чунки биз сабрли, орзу қилишдан чарчамайдиган, доим ишонч билдирадиган, ноумид шайтон, нақлига амал қиладиган халқмиз. Бизнинг содда, ишонувчан кўнглимизни эса алдаш учун доим тайёр турадиган, имкон бўлиши билан устимиздан куладиган, бизнинг яхши ниятларимиз орқасидан чўнтагини қаппайтирадиган кимсаларга мағлуб бўлдик. Миллий терма жамоамиз эмас, футболимиз, футболимизга ишонган биз мағлуб бўлдик.‚ 

Солиқни ўз вақтида тўлаётган, пластикка савдо қилиб, ҳисобидаги пулини нақдлаштира олмаётганидан хуноб бўлаётган магазинчи Ғайбулла, Чироқчими, Риштонми, ишқилиб қайдандир келиб стадионга кириш учун чипта олай деса, касса ёпиғ-у, кўчадаги чайқовчи 100 минг сўмдан ўша зормандани пуллаётганини кўриб, "футболинггаям!", деб қишлоғига қайтган амаки, фалонча клубларни молиялаштираётган нефть ва газ компаниялари бензинни нархини оширганидан фиғони фалакка чиқаётган киракаш, пенсиясини мажбуран пластик картага ўтказиб юборишгани учун бозордан бир кило гўшт ололмай, терминали бор дўкон қидириб юрган ўқитувчи, борингки, сиз, мен, у, улар, анави, манави - ҳаммамиз мағлуб бўлдик.‚ 

Биз хўжакўрсинга ички чемпионат ўтказаётган, номигагина қуръа ташлаш маросимини ўтказаётган, пештоқидаги номига Профессионал деган жарангдор сўзни осволган ташкилот, терма жамоалар учун нима қилаётгани номаълум бўлган, аммо Марказ, деган мавҳум номи бўлган ташкилот, футболни кўрмоқчи бўлсанг токни узиб қўядиган ташкилот, оёғингни иситаман десанг трубангдан газ юбормайдиган ташкилот, борингки, шунга ўхшаш ишлар билан шуғулланадиган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарларига мағлуб бўлдик.‚ 

Ия, нега майдонда ўйнаган 11 футболчи ва уларни бошқарган битта мураббийни айблаш ўрнига шу-у-унча одамни айблаяпсан, деманг. Чунки барчаси бир-бирига боғлиқ. Сиз, мен, у, улар, анави, манави - ҳаммамиз солиқ тўлаймиз, ҳаммамиз топган даромадимизнинг маълум қисмини бюджетга тўлаймиз ва ҳаммамизнинг пулларимиздан мана шу футболчилар-у мураббийлар маош оладилар. Футбол - ишлаб чиқариш корхонаси эмас. У давлат дотациясида ва сиз-у менинг пулларимга муҳтож. Биз эса футболни сўкиш баробарида уни индамайгина таъминлаймиз. Бевосита эмас, билвосита. Халқнинг мулкини футболга сочаётганлар, бунинг оқибатида эса қанчадан қанча пулларни совураётганларга мағлуб бўляпмиз. Сиз твиттер ёки фейсбукда ўтирволиб Бабаянни сўкасизми, Қосимовними, Абрамовними, фарқи йўқ - калтабинсиз. Футболни чиритганлар, ўлдирганлар, футбол орқали пулларни совураётганлар учун ана шу абрамову бабаянлар бир иҳота, буфер. Илк зарбани ўша буферлар ейди ва орқадагиларни сақлайди. Ана шу буферларга бориб урилиб ётибмиз, буфер орқасидагилар эса қаҳ-қаҳ уриб устимиздан кулиб ётишибди қорнини қаппайтириб.‚ 

Яна айтаман - биз айсбергнинг учинигина кўрамиз ва ўшани сўкамиз - айсбергнинг учи футболчилар ва мураббийлар. Уларни тайинлаётган, ўйнатаётган, қўғирчоқ қилиб ҳар мақомга солаётганлар, лойиқни нолойиқ, нолойиқни лойиқ дея фақат ўз манфаати ёки ноқис ақли туфайли жой-жойига қўя олмаётганларга мағлуб бўлдик. Бу мағлубият йиллар давомида содир бўляпти ва бундан кейин ҳам бўлади. Бу мағлубият отамерос ва биздан кейингиларга ҳам биздан мерос бўлиб қолади.

Куйинманг, ўйламанг, умид қилманг - бу футболдан умид қилманг. Биз ЖЧ учун пишиб етилмадик. Токи Осиёнинг кучли 4 жамоасидан бири бўла олмас эканмиз, ҳеч қачон мундиални орзу қилманг. Ҳозирча эса биз қитъанинг 5,6-жамоасимиз. Ривожланишимиз, кучайишимиз учун эса, юқоридагида айтганларимиз кимсаларга мағлуб бўлмаслигимиз керак. Аввал ичкарида ғалаба қилайлик, кейин Сеулда, Теҳронда, Мельбурнда ғалаба қиламиз. Унгача эса сабр қиламиз. Ия, яна сабрми? Марҳамат, сабримиз устидан яна кулишсин нокас кимсалар!

Муаллиф: Бобур АКМАЛОВ

Манба:‚ stadion.uz

  • Мехмон
    02 декабр 2016, 10:25

    Халкни ахмок килиб келаётган бундай футбол федерациясини, командаларни, футболчиларни тугатиб таркатиб юбориш керак, буларга сарфланаётган давлат маблагларини аввало тиббиётга, укитувчиларга ва давлатга даромад келтирадиган сохаларга сарфлаш керак. Хайф бундай футболчиларга.....

  • Мехмон
    29 ноябр 2016, 17:47

    Футбол бу жамоавий ўйин. Жамоани мураббий бошқаради. Мураббий эса футболдан яралган бўлиши керак яъни туғилганидан фидоий футболчи бўлиши лозим. Футболчилар ватанини севадиган бўлиши шарт. Энди энг сўнггиси футболни ривожлантириши лозим бўлган шахслар виждонли бўлиши, ВАТАНПАРВАР бўлиши, ориятли бўлиши қатъий ШАРТ. Минг афсуски, бизда юқоридаги кабилар йук. На футболчи, на мураббий, на футболни ривожлантириши лозим бўлган шахс эээээээээ кимга керак шунча гап-сўз. Бари-бир фойдаси йўқку.

  • камол
    28 ноябр 2016, 16:41

    Енди гапирсак гап куп.билмадим хаммамизни осмонимиз битта ичадиган сувимиз хам бир хил тугри майдонга тушсак харакат килишимиз кийиндир лекин чет ел фудболчилари канака кидиб шу даражага етишди буни хаммаси машгулот кучлилигидан яна бир нарса качонки футболчи ва мураббий уртасидаги келишмовчилик тугамас екан бизда усиш кузатилиши кийин.Аччик фикрлар учун узур.

  • Мехмон
    25 ноябр 2016, 17:04

    хамма гапираверади карвон утаверади хафа бумесила гапириш билан иш битса журналистлар актиёрлар хонандалар дунёни узгартириш ворарди хамма ё зурр бупкетади худдо хохласа.

  • Мехмон
    21 ноябр 2016, 18:39

    Quanish
    21 ноябр 2016, 11:33
    Ўсиш бўлса тасодифан урилган голдан бошқа вазиятларни яратиш керак, зарба бериш, олдинга интилиш керак. Варатарни спорт формасини (озиб кетганини) йўклигини кичкина телевизорда футбол томоша қилганлар ҳам кўрди "экранни тўлдириб" турганинига ҳавфас қилиб. Нега энди, нега бизни футболчиларни заряди тугаб 20 дақиқадан кейин тугаб қолади. Кечаси ер чоптими, ёки кечаси билан 30 км кроос югурдими нима қилди. Мазза қилиб дунё кезза, 4 ёки 5 э боринг 3 юлдузли меҳмонхонада жакузида дам олишни билишадику. Биласизми қанча ойлик олишади булар, энди ўйланг бюджет ташкилотида ишловчи ходим қанча олишини, энг кам иш ҳақини ўйланг. Лекин бир нарсани айтаман юртинг учун байроғинг учун стадионда йиқилиб қолгунча ўйнамайсанми.

  • Мехмон
    21 ноябр 2016, 14:44

    Мени хафсалам пир бўлди. Шунақаям бўладими. Хар дойим хал бўладиган паларда ютқазамиз. Қачон жахон чимпионатида ўйнаймиз. Қачон хақиқий талантли ешларни ўйинни кўрамиз

  • Quanish
    21 ноябр 2016, 11:33

    хамма гапиришга уста кани узлари бир майдонга тушуб 5 дакика уйнсаин курамиз ахволини нима бизнинг боллар атайин шундай килама уйинда усиш бор курасанлар хозир битта маглуб булганга тош отиш жохон чемпионатига чикганда нима дер экан терма жамо узтози кулидан келган ишни амалга оширмокда..... 2018 йил Рассияга терма жамо билан хаммамиз бирга борамиз худо холаса

  • Мехмон
    19 ноябр 2016, 11:18

    биз сиз гапира гапира чарчаймиз нима килиш керак ахир

  • Мехмон
    18 ноябр 2016, 21:14

    ЖЧга чиқиш учун ҳали имкон бор!!!

  • Мехмон
    18 ноябр 2016, 19:23

    Мураббийлар хам ушалар билан хамтовок

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *