ТЎЙ ФОЖЕАСИ

мая 19 / 2016

alt

Яқинда эндигина элликка кирган яхши бир акани тупроққа қўйдик. Ичагида яраси бор экан. Шу очилиб кетибди. Аммо бу одамни ўлдирадиган дард эмас. Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади. Бироқ марҳум шифохонага бормаган.

— Нега шифохонага олиб бормадингизлар? — дедим ҳайрон бўлиб.

Аёли ерга қарайди. Болалари онасига хўмраяди. Бир амаллаб масаланинг тагига етдим.

Ака яқинда набирали бўлибди. Тўнғич қизи ўғилли бўлиб, шунга бешик тўйи олиб бориши керак экан. “Бешик тўйи”нинг харажати катта эмиш. “Агар мен касалхонага тушиб қолсам тўй беролмай қоламиз”, деб ота шўрлик шифохонага бормаган ва бир ҳафта давомида қон туфлаб юраверган.

— Бир неча марта айтдим, лекин ҳар сафар: “Қудаларнинг олдида уятли бўлиб қоламиз, қизингнинг кўнгли ўксийди”, деб бормадилар, — дейди аёли.

Хуллас, шу одам ўлди. Бир тийинга қиммат анъанани, бемаврид ғурурни деб ўлиб кетди.

Муҳтарам ўзбеклар, тўйлар фожеасидан қачон қутилади? Қачон эс киради бизга? Биз қачон тонналаб гуруч дамлаб тўй қилишнинг фазилат эмаслигини тушунамиз?

Ажабо, бир аср илгари Беҳбудий ҳазрат ҳам худди шундай нолиб ёзган эканлар. Орадан 100 йил ўтибди ҳамки, ҳамон ўша “қўшиқ”!

Муаллиф: Алишер Назар

Манба: Maslahatim.UZ

  • Мехмон
    19 апрел 2017, 12:06

    менинг фикримча бу анана хеч качон узгармайди

  • Мехмон
    25 июл 2016, 12:40

    яхши бир масалани ўртага ташаганиз учун рахмат Сизга Алишер Назар. Бу халқимизнинг фожеаси бу миллатимизнинг фожеаси, бунга жиддий қаралмаса келажак авлодга яхши бўлмайди ота-онаси трик йитимлар кўпаймоқда.

  • Мехмон
    05 июл 2016, 17:03

    Ажалини сезган мархум шурлик! пешонасига ёзгани булади.

  • Timur
    06 июн 2016, 17:56

    Ҳарқалай, қолоқ бўлса ҳам медицинамизнинг бунга ақли етади? bu nima deganiz qoloq emas meditsinamiz

  • Мехмон
    23 мая 2016, 15:01

    Ўзбекни фақат тўйи қолди камситилмаган,тўйда нима айб,агарда худо кўрсатмасин камбағалчилик бўлса,ўз ўзидан тўй харажати камаяверади,касални даъволаш учун аввало тиббиётда ислоҳотлар бўлиши лозим, масалан тиббий страхования бўлганида эди,хақлни тиббиётга, ўзни соғлигини бошқачароқ бўлган бўлармиди.....

  • Doston
    23 мая 2016, 13:56

    Maslahatim.uz sayti juda zo`r sayt ekan

  • Мехмон
    21 мая 2016, 18:56

    Бу такдирда

  • Мехмон
    21 мая 2016, 16:21

    узр сахифани адаштириб езибман сизни езганиз тугри мехмон

  • Мехмон
    21 мая 2016, 16:02

    Курони каримда алохимиздан сура бор хар бир халкнинг хулкига яраша подшох Беркман деб каромат килган сенга ухшаган чора курадигонлар узбекдан эмасан

  • Мехмон
    20 мая 2016, 16:20

    Ха тўғри лекин узимизда хам борда бир сафар худа булиб оламиз бир сафар берасизда айтишадику ит хураверади карвон ўтаверади деб.Бунга катий чора булмаса яна 100 йил булаверади.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *