Шахсий автомобиль киракашлик қилиш ҳуқуқини берадими?

фев 10 / 2016

alt

Ҳамма қаергадир шошган, узоқдаги манзил сари ҳаллослаганча ошиқаётган... Бугуннинг кундалик манзараси шундай. Бироқ энди йўлни мўл юриш шарт эмас! 

Шаҳардаги энг тирбанд кўчанинг тўхташ тақиқланган ерида турган бўлсангиз ҳам, сизга хизмат кўрсатишга шай таксиларнинг турнақатори бир зумда бўй кўрсатади. Исталганига ўтириб йўлга отланасиз. Келишилган нархни тўлайсизу, эвазига ҳайдовчи сизни фавқулодда юқори тезликда манзилингизга элтиб қўяди. Йўл қоидалари-чи? Амал қилиш шарт эмас дегандай ҳайдовчи тирбанд кўчалардан йўл белгиларига мутлақ парво қилмаган ҳолда учиб боради. Мақсад  битта – йўловчининг пулини олсаю тезроқ қутилса. Зеро, янги йўловчилар кутмоқда. Бу дегани мўмайгина даромад! Бироқ бир жиҳатни назардан четда қолдирибмиз, ҳайдовчи!

Бу жиҳат – Хавфсизлик!

Хўш, ўша сизни манзилга элтишга ошиқаётган машина эгасидан сўраб кўринг-чи, нима учун йўл қоидаларига амал қилмайди? Балки, ўша қоидаларни билмасдир? Шундай бўлса, нима учун машинасига бегона одамни ўтқазиб, унинг соғлиғи,  манзилига бехатар етиб олишига кафил бўлади?!

Афсуски, бу ҳолат бугун шу қадар оммалашиб кетганки, аллақачон бунга парво ҳам қилмай қўйдик. Дарҳаҳиқат, оддий йўловчи машиналарнинг ноқонуний равишда киракашлик қилиши одатга айланди. Гўёки, одамларимизда «Машина бор, демак киракашлик қилсам бўлади» деган тасаввур шаклланиб қолгандай. Албатта, рўзғор тебратиш ҳар қанақа одамнинг турмуш ташвиши. Бироқ ҳар қандай касбни эгаллаш учун уқув, малака, маҳорат лозим эмасми?

Гап инсон ҳаёти, хавфсизлиги ҳақида кетаркан, албатта, масалага юзаки ёндашиб бўлмайди. Тегишли ҳужжатларсиз киракашлик қилаётганлар  йўловчининг хавфсизлиги учун ҳеч қандай кафолат беролмайди. Қолаверса, техник ҳолати номаълум, ҳайдовчиси зарур уқувга эга бўлмаган автомашиналарда йўловчи ташиш ақлга сиғмайди. Мақсади чўнтакни қаппайтириш бўлган ҳайдовчиларимиз бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганимикан? Мамлакатимизда йўналишсиз таксилар фаолиятини  тартибга солиш билан боғлиқ  қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганидан хабардормикан?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарори (2011 йил 18 май, 139-сон)га асосан 2012 йилнинг 1 январидан шахсий автомашинасига эга фуқароларнинг лицензиясиз кира қилиши таъқиқланади. Бироқ 2015 йилнинг ўзида 6185 нафар ҳайдовчи тегишли ҳужжатларсиз киракашлик қилаётганида қўлга тушган. Ноқонуний таксистларнинг айтишича, уларнинг мақсади “халқнинг оғирини енгил қилиш”. Ҳа, лекин элга хизмат қонунга хиёнат орқали амалга ошириладими? Қолаверса, халқимиз хизматига яраб турган қонуний таксилар ҳам бор. Ҳозирги пайтда 224 корхона йўналишсиз такси соҳасида фаолият кўрсатяпти.   Жами  таксилар сони –  2901 та. Бу корхоналарда ҳайдовчилар махсус имтиҳонлардан ўтказилиб, уларнинг саломатлиги доимий равишда назорат қилиб турилади. Ҳеч қандай руҳсатномаю лицензияга эга бўлмаган, шунчаки пул топиш мақсадида йўловчи ташиётган ҳайдовчилар-чи? Уларнинг етарли уқувга эга эканига ким кафил? Қолаверса, бу соҳанинг ҳам ўз талаблари бор. Вазирлар Маҳкамасининг “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисда”ги Қарорига асосан, йўналишсиз такси хазматларини кўрсатадиган ҳар бир автотранспорт техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши, уларда банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қиладиган ҳисоб-китоб терминалининг мавжуд бўлиши шарт.

Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан, даромадга қаратилган ҳар қанақа фаолият хусусий тадбиркорлик ҳисобланиб, давлат томонидан солиққа тортилиши шарт. Шундай экан, яширинча киракашлик қилиш қонунга зиддир. Бу солиқлардан бош тортиш деб баҳоланадиган бўлса, маъмурий жиноят ҳамдир. 

Йўлларимиздаги вазиятни назоратга олишнинг вақти келди. Чунончи, бугун содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти ўша ноқонуний киракашларнинг шошма-шошарлиги туфайли юз бермоқда. Бугун аксарият ҳамшаҳарларимизни жиғибийрон қилаётган йўл тирбандлиги ҳам ана шу важдан вужудга келмоқда. Ноқонуний таксиларнинг бекатларда турнақатор туриши, тўхташ мумкин бўлмаган жойда йўловчи олиши, одамлар гавжум ерлар, масалан бозорлар атрофида йиғилиб туриши натижасида кўплаб кўнгилсизликлар содир бўлмоқда. Негаки, юқорида таъкидланганидай, йўл четида турган одамни айнан ўзининг машинасига ўтқазиб, пул ишлаш ниятида бўлган киракашлар дуч келган ерларда тўхтаб, бошқа автомобилларнинг ҳаракатланишига тўсиқ бўлмоқда.

– Айнан ноқонуний таксилар туфайли кўчаларимизда тартибсизлик вужудга келмоқда, – дейди Тошкент шаҳар ИИБ “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” бошқармаси инспектори Алишер Абдуқодиров – Улар тўхташ  ва тўхтаб туриш қоидаларига умуман амал қилмайди. Йўловчини олиш мақсадида бир бирини қувиб ўтиш, ҳатто катта йўлда пойга ўйнашдан ҳам таъб тортмайдиган ҳайдовчиларимиз туфайли бу масала жиддий муаммога айланди.

Масалага теран ёндашадиган бўлсак, ноқонуний киракашликнинг авж олиб келиши нафақат пулга ўч ҳайдовчиларнинг, балки йўловчиларнинг ҳам айбидир. Айнан улар дуч келган машинага ўтириб, техник ҳолати ва ҳайдовчисининг уқуви ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмай ноқонуний такси хизматидан фойдаланади.  Ваҳоланки, ҳар ким ўз хавфсизлиги учун авваламбор ўзи қайғуриши керак. Шундай эмасми? Сиз нима дейсиз: йўловчи ташиш учун шахсий автомобильнинг бўлиши кифоями?!

Моҳларойим ҚАЮМОВА 

  • Мехмон
    16 феврал 2018, 10:54

    Шасси булка нима килибди давлат ишидаги ойлик 700 800 булгандан кейин киракашлик киладида бунака ойлик билан рузгорни утказиб буладими олий малумот хеч хам керакмас булиб колди 4 йил кантракт тулаб укигандан кейин камида 1500 2000 булса ойлик ота-онасини орзу хавасига етказади Ушанда хам ойласидан роста ним а Уилсон машина узидан узи юурмайдику бунака ойлик машинного узинг харажатига етмайди хуллас ахсий машина да киракашлик клипа булади.

  • Мехмон
    01 апрел 2016, 06:53

    Eeee karoche lya lya lya lya

  • Мехмон нанаппрплорплплорплрплрплллгггггггг дебкола
    23 март 2016, 10:29

    нима бўлсахам секинлик билан яхшиланади

  • Мехмон
    28 феврал 2016, 04:22

    Кечаси бн ухлолмай чиквоман энди тирикчилик кандай утади рузгор туловлар нима булади 3 та фарзандим бор укитиб юртга муносиб етук кадр булиб етишсин диб кушимча укишларга берудим.Энди укиш у ёкда турсин фарзандларимизни кандай бокиш хакида уйлаб колдим.Кира оркасида муаллиф айтганларидай чунтагимиз капайиб кетмияптуди кунимиз утвотуди холос

  • Мехмон
    21 феврал 2016, 22:25

    Халкнинг 60% и шу киракашлик ортидан оиласини бокяпти. Автомашинани рангини узгартирмай, такси корхонасининг балансига уз автосини куймасдан лицензия олиб такси килса булмайдими. Менимча хозирги ноконуний таксистларнинг асосий саволи шу булса керак.

  • Мехмон
    20 феврал 2016, 12:45

    qonuniy taksilar texnik tomondan talabga javob bermaydi . Ular texnik ko'rikdan qayerdan o'tar ekan ???

  • Мехмон
    18 феврал 2016, 15:22

    конуний бошкариб уша инсонни манзилига етказиб куйса нима ёмон томони бор? шу билан канча пул топарди? аввало ноконуний такси компанияга аъзо булиб олиб, ишлаётган таксислардан бошлаш керак тахлилни.

  • инсон
    18 феврал 2016, 12:35

    Гап инсон ҳаёти, хавфсизлиги ҳақида кетаркан, албатта, масалага юзаки ёндашиб бўлмайди. Тегишли ҳужжатларсиз киракашлик қилаётганлар йўловчининг хавфсизлиги учун ҳеч қандай кафолат беролмайди.
    ____________________
    қонуний таксиларда хавсизлик подушкаси борми? Ёки улар бошқа ажратилган хавфсиз йўлдан юришадими? техника, ҳаракат бор экан хатар ҳам шундай бир хил даражада бўлади. Ўша таксиситлар томонидан ДТП содир этилвотганиниям кўриб турибмиз.. юзаки қарабсиз бу жиҳатга.

    Ҳеч қандай руҳсатномаю лицензияга эга бўлмаган, шунчаки пул топиш мақсадида йўловчи ташиётган ҳайдовчилар-чи? Уларнинг етарли уқувга эга эканига ким кафил?
    ________________________________________________

    Ўша лицензияга эга бўлган ва саломатлиги жойида бўлган бўлса улар профессионал деган ҳайдовчи деган мақом бермийди.. бу ҳам пишмаган гап бўпти.

    Бугун аксарият ҳамшаҳарларимизни жиғибийрон қилаётган йўл тирбандлиги ҳам ана шу важдан вужудга келмоқда.
    ________________________________________________

    New-York,London,Moskva...уларда хам пробкани додаси бўлади..қонуний сариқ рангли таксистлар жуда кўп у шаҳарларда..демак пробкага ўша шаҳарларда ўша таксиситлар сабабчими???

    мақолани заказга ёздизми обьективно ёзинг..
    Лицензия фаолиятни қонунийлигини таъминлайди, хавфсизлик ва саломтлигини эмас.
    Даромад топиш учун кира қивотган бор, зарурият учун кира қилиб юрганлар бор...
    сизга маслаҳатим муаллиф энди фақат сариқ рангли таксиситларни тўхтатинг, тел қилиб чақиринг, ўшанда юрин. хавфсиз тажрибали хайдовчиларда юрин...

  • Мехмон
    17 феврал 2016, 06:55

    гап йук мехмонлар суз уйнини тугри бахолабдилар

  • Мехмон
    16 феврал 2016, 18:58

    Qonuniy taxsilayam yetarli darajada toza ems

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *