Санаторийга борамиз: йўлланмалар қандай ва қаердан харид қилинади; Санаторийлар рўйхати

мар 24 / 2016

alt

Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ даволаш-профилактика санаторийлари фаолият юритади. Уларнинг кўпчилиги касаба уюшмалари тизимига киради. Хусусан, 12 минтақани бирлаштирадиган Касаба уюшмалари санаторий-курорт комплексига бу сиҳатгоҳларнинг катта қисми, шунингдек, дам олиш уйлари  киради.

Санаторийларга йўлланма

Йўлланманинг муддати одатда 10-14 кундан иборат бўлади. Йўлланмани харид қила туриб, дам олувчи яшаш, овқатланиш ва даволаш муолажалари учун ҳақ тўлайди.

1. Даволаш ва профилактика

Шаҳар ташқарисидаги санаторийда дам олувчи нафақат тоза ҳаводан баҳра олиши, балки диагностика ва тиббий хизматлардан фойдаланиши, махсус комплексли дастурлардан ўтиши, массажчилар ва фитобар хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Беш марталик мувозанатли овқат дам олиш даври мобайнида носоғлом овқат ишқибозларини уни истеъмол қилишдан тутиб туради. Бу мижозга соғлом овқатга ўрганиш ва кейинчалик уни доимий таомнома сифатида танлашга ёрдам беради.

2. Фаол дам олиш

Очиқ ва ёпиқ бассейнлар, спорт майдончалари, спорт ва фитнес йўриқчилари – буларнинг ҳаммаси дам олувчилар хизматида. Айрим санаторийлар маъмурияти бутун дам олиш даврида мижозлар учун маданий-кўнгилочар дастурларни ҳам ташкил қилишади.  Шу билан бирга, дам олувчиларнинг истагига кўра санаторий ҳудудидан ташқарида жойлашган объектларга пиёда ёки автобусда экскурсиялар ташкил қилиниши мумкин.

Йўлланма қаердан ва қандай харид қилинади?

Ўзбекистон санаторийларидан бирига йўлланмани бир неча усуллар билан сотиб олиш мумкин:

- ўз ишингиздаги касаба уюшмаси ташкилоти орқали;

 - туристик фирма орқали;

 - тўғридан-тўғри санаторийга мурожаат қилиб.

Касаба уюшмаси аъзолари ҳар бир алоҳида касаба уюшмасининг қоидалари ва имкониятларига мувофиқ йўлланмаларни чегирма билан сотиб олиш ҳуқуқига эгалар. Барча қолганлар тўлиқ қиймати бўйича харид қилишади.

Фақат танланган санаторийда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда йўлланмани “жойида” сотиб олиш мумкин, бундай имконият мавсумлар орасида юзага келади. Санаторийларнинг аксарияти йил бўйи режимида ишлайди, бироқ “мавсумнинг авжи”, шубҳасиз,  ёз ойларига тўғри келади.

Туристик фирмага мурожаат қилиш – бу ўзингизнинг санаторийда дам олишингизни таъминлашнинг энг қиммат усули, ахир ҳар бир шундай компания умумий қийматга ўзининг  устамасини қўшади.

Санаторийга тараддуд кўришдан олдин мижоз шуни ёдда тутиши керакки, йўлланма бориш режалаштирилаётган кундан бир ҳафта олдин кечиктирмай расмийлаштирилади, уни рад этиш ҳам шу муддатдан кечиктирмай амалга оширилади. Бу яшаш жойидаги поликлиникада дам олувчининг санаторий-курорт картасини расмийлаштириш зарурати билан боғлиқ. Бундай йўлланмасиз санаторийга дам олувчини шунчаки қўйишмайди.

Қайд қилиш жоизки, санаторийга сурункали касаллиги бор беморлар, ўткир босқичдаги касаллиги бор беморлар, шунингдек бир йилдан кам муддат олдин инфарктни бошдан кечирган инсонлар қабул қилинмайди.

Касаба уюшмаси тизимига тегишли санаторийлар рўйхати

Модомики санаторийлар даволаш-профилактика муассасалари ҳисобланар экан, танлашда биринчи навбатда тиббий кўрсатмаларга амал қилиш зарур.

Қуйидаги санаторийларнинг охирги қиймати яшаш шароитлари, шунингдек, туроператорлар устамасига боғлиқ.

alt

alt

alt

Манба: norma.uz

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *