Россиялик сураткаш Ўзбекистон ҳақида (ФОТО)

апр 13 / 2016

alt

Россиялик таниқли сураткаш Пётр Карасёв  Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларини ўзининг Instagram'даги блогига жойлади.

Муаллифнинг таассуротлари билан сиз ҳам танишинг:

“Ўзбекистонга кўплаб хорижликлар келади. Билмасдингизми? Мен ҳам билмасдим. Мавсум пайтида меҳмонхонада хона банд қилиш мушкул, барча меҳмонхоналар тўлган булади. Бу ерда мавсумга ҳали вақт бор бўлса-да, французлар, бельгияликлар, немислар, америкаликлар, поляклар, испанияликлар, японияликларни ҳар жойда учратиш мумкин ”

Ош вақти

“Ўзбек тилида паловни кўпинча ош дейишади. Кундузги соат 12да ва кечки соат 12да бериладиган ош бор. Бундан ташқари, байрамларда паловни тонгги соат 5 да тайёрашади. Палов бу - биринчи рақамли таомдир. Ўзбекистоннинг барча шаҳарларида палов турлича ва ҳар бир хонадонда ҳам ўзига хос тарзда тайёрланади... Мен бу ерга келганимда палов ҳақида деярли ҳеч нима билмаслигимни тушундим.  Ваҳоланки, мен уни 25 йилдан бери тайёрлаб келаман. Ўзбекистонда ҳаётим ўзгарди”.

alt

Нон – ризқ-рўзимиз

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида нафақат ош турлича, балки нонлар ҳам ўзгача. Нон бу ерда эъзозланади. Ҳатто паловдан азиз. Палов кунда бир марта, нон эса тўхтовсиз ейилади.

Ҳар бир хонадонда тандир бор, унда кунора кўп-кўп нон ёпилади. Ёпилганда ҳам ҳисоб билан ёпилади: ўзига, қўшниларга. Бу ҳазил эмас. Ўзбек эрта тонгда ўз кўчасини супурса, қўшимчасига қўшнисининг ҳам кўчасини супуради. Бу ҳам ҳазил эмас. Суратларга қарасангиз, Ўзбекистон кўчалари қанчалик озодалигини кўрасиз.

Агар нонни бутунлай еб бўлмасангиз, қолганини ўзингиз билан олиб кетишингиз, уни уйда ейишингиз ёки кимгадир улашишингиз керак. Бутунлай еб бўлинмаган нонни на ресторанда, на кўчада қолдиришади, уни халтага солиб, олиб кетишади.

Ўзбекистонда аскар армияда хизмат қилиш учун кетар экан, у бутун нонни тишлайди. Тишланган нон армиядан қайтиш орзуси рамзи сифатида хонанинг деворига илинади...

Самарқанд нони эса бошқа ҳудудларнинг нонидан ажралиб туради. У жуда қалин ва оғир.

alt
 

Насриддин ва Темур

“Болалигимда севимли китобим Хўжа Насриддин ҳақидаги латифалар китоби эди. Мактабда мени тушунишмасди, синфдошларимга Хўжа Насриддин кимлигини тушунтириб беролмадим. Ҳалигача Насриддин ҳақидаги латифаларнинг барини ёддан биламан.

Улғайгач, буларнинг бари латифалар эмаслигини англадим. Шарқда латифалар тўғри маънода бўлмайди, унинг замирида доноликка ўргатувчи ибратли ҳикоялар бўлади. Ва уларни туб маъносини йўқотган ҳолда бошқа тилларга мутлақо таржима қилиб бўлмайди.

Насриддин ўзбек бўлганми йўқми, балки номаълумдир, бироқ у ҳақидаги барча ҳикоялар Амир Темур бошқарган даврда Самарқанд атрофида рўй беради.

Латифаларни рус тилига ўгиришнинг иложи йўқ, чунки ўзбек тилида кўп сўзлар бир неча маънони англатади ва унда сўз ўйинлари қўлланиладики, аслида ҳикоя бутунлай бошқа нарса ҳақида бўлади. Шарқда бундай нарсаларни суйишади! Мен ҳам ҳанузгача латифаларнинг баъзиларини маъноларини тушунмайман, лекин Насриддиннинг образи ва қилган ишлари менинг ҳаётимга, дунёқарашимга катта таъсир кўрсатган.

alt

Самарқандда Амир Темур мақбарасини бориб кўрдик....

Изоҳ: Муаллифнинг таассуротлари матни қисқартирилган ҳолда берилди

Манба: MyDay.uz

Фото: Instagram.com

  • Мехмон
    19 апрел 2016, 10:27

    Ўзбекларнинг ўзига хос фаровон ҳаётини холис ва самимий тасвирлашибди.

  • Мехмон
    14 апрел 2016, 15:55

    Дунё хавас қилгудай ВАТАНимиз бор, ёмон кўзлардан ўзинг асра ХУДОйим.

  • rameo
    14 апрел 2016, 12:20

    Mana shunaqa qilsayam bo'larkanu aaa!!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *