Психолог ва психотерапевт Зебинисо Аҳмедова қабулидан лавҳа: Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзича алоҳида мақсад қўйишни бошласа нима бўлади?

мар 24 / 2019

Оилада оила бошлиғининг ўз ўрни бўлиши, оила мустаҳкамлиги ва бахти учун нималар зарур? Оиланинг ҳар бир катта-кичик аъзоси ўз олдига ўзича мақсад қўйиб олиб, шу мақсад билан яшаса нима бўлади?

Масалан;

Хотин: Мен эримга ишонмайман. Кутиб-кутиб чарчаганман. Болаларим учун яшайман. Бошқа нимаям қўлимдан келади. Ажраб кетмайман-ку, тўғрими? Шу яшаш яхшими энди? Бу ҳаёт эмас, бу нафас олиш фақат!

alt

Эр: Эрталабдан кечгача ишлайман. Ишдан келсам, қовоғидан қор ёғиб хотиним кутиб олади. Қўлининг учида овқат иситиб беради. Тонгда бақир-чақир билан чой тайёрлайди. Шу орада болаларга бақирганини эшитиб, ишга кетаман. Болаларим ҳам аёлимнинг овозидан безор бўлиб кетишган.

alt

Ўғил: Ээээ, уришаверишади. Кўпинча онамдан чиқади урушиш. Дадам эса, бирор идишни синдириш билан эшикни тепиб, ойнасини синдириш билан ишга чиқиб кетадилар. Мен “каааатттта” одам бўлишим керак. Чунки мен уларга ишонмайман!

alt

Қиз: Мактабдан уйга қайтгим келмайди, мени тушунган ўртоғим бор. У билан кўп орзулар қиламиз. Мен унга суянаман, айтганини ҳам қиламан. Фақат, ота-онамга айтманг, у ахир ўғил бола...

alt

Ота: Мен хотинимга, хотиним менга ва иккаламиз фарзандларимизга ишонмаймиз экан-да! Демак, фарзандларимиз ҳам бизга ишонишмайди! Оиламда ҳеч ким бир-бирига ишонмайди деб ўйлайман.

alt

Психолог: Одамлар бир-бировига ишонмаганида нима бўлади, биласизми? Улар бир-бирлари билан суҳбатлашмай қўйишади. Бир-бирига ишончи йўқолган оилаларда ҳар-бири ўзича мақсад қўйишни бошлашади. Ишонч йўқолган оилаларда оила аъзоларининг бир-бирига раҳми йўқолади. Улар бирга овқатланмай қўйишади.

Ота: Оиланинг ҳар бир аъзоси ўзича алоҳида мақсад қўйишни бошласа нима бўлади?

alt

alt

Психолог: Бундай ҳолатда хотин эрнинг айтганини қилмай қўяди. Фарзандлар ота-онага қарши чиқишни бошлашади.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *