"Мендан кетгунча, эгасига етгунча"

мар 14 / 2019

alt

Йўл белгилари ва йўл чизиқлари, аввало, ҳаракат иштирокчиларига аниқ маълумотлар бериб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Белгиларнинг аниқ ва кўринарли тарзда жойлашиши, уларнинг нур қайтарувчи махсус қопламалардан фойдаланилган ҳолда тайёрланиши ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади.

alt

Чекка ҳудудларни қўя турайлик, пойтахтимиздаги баъзи йўлларга чизилган махсус чизиқ, белгиларнинг қисқа вақтда ранги ўчиб кетиши, уларни бўяшда «мендан кетгунча» қабилида муносабатда бўлинаётганидан далолат эмасми?

Жорий йилнинг 4 март куни Тошкент шаҳрининг Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида пиёдалар ўтиш жойининг бўялиши жараёнида шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлдик, деб ёзади “Ҳуқуқ” нашри.

Жараённи кузатар эканмиз бу ерда сифатсиз иш олиб борилаётгани яққол кўриниб қолди. Фикримизнинг исботини суратлардан ҳам англаб олишингиз мумкин.

Биз бу билан тирноқ ичидан кир қидириш фикридан йироқмиз. Айтмоқчи бўлганимиз, бундай кўз илғамасдек туюлган ҳолатлар амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига соя солиб қўймасин.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *