LOVE STORY - Даюслик иллати

авг 19 / 2016

alt

Тўйхона юксак дид билан безатилган бўлиб,  келин-куёв учун алоҳида жой тайёрлаб қўйилган. Тўй бошланиб, халқимизнинг севимли санъаткорлари бирин-кетин чиқа бошлашди. Бир оз вақт ўтиб, катта экранда  келин-куёвларнинг Lоve story'сини ҳаммага қўйиб беришди. Фильмнинг бошидан охиригача йигит ва қизнинг мавсумга қараб ҳали боғда ҳали тоғда қўл ушлашиб юриши (аксари ҳолларда келин-куёвга шаръий никоҳ ўқитилмаган бўлади),  оналаримиз ойнаи жаҳонда кўрганда юзларини четга бурадиган ҳолатларни эса бемалол ёшу кекса, эркак-аёл демасдан ҳаммага қўйиб бериш инсонлардан ҳаё, ибо пардасини кўтаргандек эди. Ёшлар эса  фильмни кўриб, баъзи жойларида овозини кўтариб, бақириб ўтиришлари эса беодобликнинг юқори нуқтасидир.

Куёв Аллоҳ таоло инъом этган аёлини, фарзандларининг бўлғуси онасини нафақат жисмонан, балки назардан ҳам асраши  керак. Ҳозир эса бунинг акси ўлароқ куёв мана, кўриб қўйинглар, кимга уйланаётганимни дегандек, келиннинг очиқ ўтиришини кўз-кўз қилишгача борилмоқда. Ахир бу даюслик эмасми?

Имом Насоийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) даюсга, яъни онаси, синглиси ва аёлини бегоналардан қизғанмайдиганга, Аллоҳ таоло қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди, деб умматни огоҳлантирганлар. Пайғамбаримиз  (алайҳиссалом) бошқа бир ҳадисларида: "Даюс киши жаннатга кирмайди", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

Никоҳ тўйи бўлган хонадонда, эртаси куни "Юз очар" (келин салом) маросими бўлар эди. Қайнонасими, овсинларми, бувиларми ҳарир ёпинчиқни очиб келинни юзини кўргандан кейин келин учун кўрмана  беришар эди. Ҳозир эса "юз очар" маросимига ҳожат йўқ. Никоҳ тўйининг ўзида, қолаверса тўй давомида тўйдан олдин йигит ва қиз қаерларда бўлганлигига ҳамма гувоҳ бўлиши кузатилмоқда.

Бундай одатлар нафақат ислом дини кўрсатмаларига зид, балки асрлар оша халқимиз онг-шуурига  сингиб кетган урф-одатларимиз ва миллий ғуруримизнинг топталиши, эркаклик ҳамиятининг дарз кетишига олиб келади.

Мунира АБУБАКИРОВА,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси

Манба: muslim.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    09 октябр 2016, 23:27

    Ҳақиқатдан ҳам бундай одатлардан халқимизни асрашимиз лозим! Ёшларда орият ва эркаклик ғурурини тарбиялашимиз. Юқорида қайд этилган одатларнинг бизнинг миллий менталитетимизга зид эканлигини ёшларимизга ётиғи билан тушунтиришимиз керак. Ўта долзарб масалани кўтарганингиз учун Мунирахон сизга катта раҳмат.

  • Мехмон
    25 август 2016, 18:31

    Assalomu alaykum shunday dasturlarni seryallar o'rniga qo'yilsa yahshi bo'lurdi.
    OLLOH ROZI BO'LSIN.

  • Мехмон
    25 август 2016, 09:57

    мехмон 23 август 10:32 қайси еркак хотинига румол урама калта кий деб етади балки сан шунде қиларсан замон узгармаган балки сендей одамла узгарган ёзишдан олдин аввал уйла хоп.

  • У.Х.Р.
    23 август 2016, 11:33

    Гап йук сизга Мунира Абубакирова. Юртимизга сизга ухшаганлардан купрок керак...

  • Мехмон
    23 август 2016, 10:32

    Мунира опамиз бироз "замондан орқада қолибдилар", ҳозир хотини рўмол ўраса ўрама,узун кўйлак кийса калта кий деганларни замони шекилли,ҳа ишонаверинглар!

  • Мехмон
    22 август 2016, 14:12

    Мунира АБУБАКИРОВА - маладец, долзарб мавзуни кутаргансиз. Бунга ухшаш сунъий анъаналар ёки сунъий акидалар демизми хозирги туй маросимларда куп учрайди.

  • Мехмон
    22 август 2016, 12:30

    Имом Насоийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) даюсга, яъни онаси, синглиси ва аёлини бегоналардан қизғанмайдиганга, Аллоҳ таоло қиёмат куни раҳмат назари билан қарамайди, деб умматни огоҳлантирганлар. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бошқа бир ҳадисларида: "Даюс киши жаннатга кирмайди", деганлар (Имом Аҳмад ривояти).

  • rameo
    20 август 2016, 16:29

    Bunday komentariyalarni yoziwdan oldin o'zimizibilib olsak bo'lardi. ozimiz xam unday toylarda ishtirok etamiz lekin, osha paytda xich kimbunday narsalarni oylamaydi........ Gapirish boshqa amalda boshqa diganlarideee.
    Мунира АБУБАКИРОВА muallif ajoyib mavzu topganlar...

  • Мехмон
    20 август 2016, 15:11

    Уз24 сайти яхши ишламаяпдими. Янгиликлар жойлашмаяпди.

  • Мехмон
    19 август 2016, 14:56

    Даюсларга гап таъсир этармикан ?????????????????????????????????????????????????????????????????

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *