Ўзбекистонда ажнабий ғоясини эмас, ўзбекнинг миллий қадриятларини тарғиб этинг ёхуд Георгий лентаси ҳақида сўз

мая 03 / 2016

alt

Давлатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатларни белгилайдиган халқаро ҳуқуқий тартиб ва қонунлар бўлишига қарамай, Россия Федерациясига тегишли бўлган рамзий белгиларни ва давлат мукофотларини ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикасида тарғиб қилиш ҳаракатлари бошланиб кетган. Яъни бошқа бир давлат учун миллий ва маънавий томондан қадрли саналган ажнабий ғояни бизнинг миллий мафкурамизга киритишга қаратилган ҳаракатлари билан Ўзбекистондаги мавжуд миллий мафкурага қарши ғоявий таҳдид яратувчи сиёсий технология сифатида ишлатишга уринаётган сохтакорлар борлиги ижтимоий тармоқларда яққол кўриниб турибди.

Россия Федерацияси томонидан таъсис этилган ҳар қандай мукофотлар билан белгилар бу ҳар бир давлатнинг ўзига хос сиёсати ва ўз миллий мафкурасига таянган ҳолда шу давлатнинг миллий дастурида кўрсатилган талабларга кўра ишлаб чиқилган бир маҳсулот дея қабул қилиниши шарт. Бу масалада Россиянинг ички сиёсатига аралашишга ҳаққимиз ҳам, ниятимиз ҳам, қаршилигимиз ҳам йўқ. Сабаби, Россия Федерациясига тегишли бўлган давлат рамзларининг яратилишида Ўзбекистон Республикаси мафкуравий ва ғоявий томондан аралашмаган ва бу масалага ҳеч қандай алоқаси йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ўз давлатининг ҳарбийларини мукофатлаш учун авлиё Георгий орденини қайта жорий қилганидан ва шу ном билан аталувчи рангли лента Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабани ифодалайдиган рамзий белги сифатида қабул қилинганидан ва бу Россия Федерациясига тегишли миллий қадриятлар асосида таъсис этилган давлат белгилари эканлигидан кўпчиликнинг хабари бор.

Ҳозирги кунда юқорида номи зикр этилган Россия Федерациясининг давлат рамзларини ашаддий тусда тарғиб қилаётган ўзимизнинг ўзбеклар ҳам борлиги ҳеч кимни ажаблантирмай қолган. Бундай, ўзгалар қадриятини ўз миллий ғуруридан ва ўз халқининг миллий қадриятларидан юқори санайдиган баъзилар ўзбекистонлик ёшларнинг онгини бўлмағур фитна ва иғволар билан заҳарлаш кампанияларини бошлаб юборганлиги ҳам ҳаммага маълум.

Мустақиллик йилларида улғайиб вояга етган ёшларимиз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида, янги яратилган ўқув қўлланмалари асосида ишлаб чиқилган мактабда ўқитиладиган тарих дарсликлари ёрдамида юртимиз тарихи ҳақида етарлича билимга эга бўлмоқда. Шу сабабли, юртимиз тарихида қонли из қолдирган мустамлакачилик даврида Ватанимизни ишғол қилган зобитларга мукофот сифатида берилган орденни ва унинг лентасини давлатимиз ҳудудида тарғиб қилиниши ёшларимиз кўнглида бизнинг халқимизнинг миллий ғурурига ҳурматсизлик қилиш ва миллий қадриятларимизни оёқ ости қилиш каби таассурот яратмоқда.

Ватанимиз чор Россияси томонидан мустамлака қилинган даврларда купчилик генераллар ва зобитлар, 26 ноябрь 1769 йили Екатерина II томонидан таъсис этилган авлиё Георгий ордени ва лентаси билан мукофотланган. Шаҳарларимизни вайронага айлантиришда қатнашган мустамлакачилар армиясининг зобитлари ва генераллари учун махсус таъсис этилган медалларда маҳаллий халқи қирғин қилиб босиб олинган бизнинг шаҳарларимизнинг номлари ёзилган ва шу медалларга айнан мана шу авлиё Георгий орденининг лентаси бириктирилган эди.

Боз устига юртимизни босиб олишда ва мустамлакачилик сиёсатини бошқаришда қатнашган бир қанча генераллар ва зобитлар авлиё Георгий номли орден билан мукофотланганлиги мактаб ўқувчиларининг тарих китобларида очиқ ойдин ёзилган ва бу мактабларимизда ўқитилмоқда.

1917 йили Россияда содир бўлган давлат тўнтаришидан сўнг, авлиё Георгий ордени ва лентаси бекор қилинган бўлишига қарамай, 1942 йили қайта тикланган. Фашистлик Германия Иккинчи жаҳон урушида мағлуб бўлиши билан бу орден маън қилинган. Лекин 2000 йилда авлиё Георгий ордени Россия Федерацияси армиясининг зобитларини мукофатлаш учун бериладиган орден сифатида яна қайта тикланган.

Россия Федерациясининг ҳукумати ва аҳолиси авлиё Георгий орденини ва рангли лентасини ўз давлати ичкарисида истаганича ёки белгиланган тартибда тарғиб қилиши мумкин. Ҳар бир давлат ўз миллий қадриятлари, маданияти ва эътиқодидан келиб чиққан ҳолда яратган давлат мукофотларини ва давлат рамзларини ўз халқи орасида тарғиб қилишга ва шу мақсадда тадбирлар ўтказишга ҳақли. Лекин дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари томонидан жорий этилмаган ёки Россия Федерациясидан ташқари бошқа ҳеч бир мамлакатда Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабанинг рамзий белгиси сифатида қабул қилинмаган, Россия Федерацияси армиясининг зобитларига бериладиган авлиё Георгий орденини ва унга тегишли лентани Ўзбекистон Республикасининг ёшлари орасида ва кенг жамоатчилик ичида ҳар\хил омма эътиборини тортадиган тадбирлар ўтказиб тарғиб қилишга уринишлар кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Миллатлар ва динлар ўртасидаги мавжуд бағрикенглик ва дўстона алоқаларга рахна солувчи ўзаро ички келишмовчиликларни юзага чиқариш учун ўз найрангларини ва сохта сиёсий ўйинларини бошлаб юборган кимсаларнинг “мия заҳарлаш” кампаниялари Ўзбекистон Республикасида оммавий тусга кириб кетишини олдини олиш учун, ёшларимизни ташқи ғоявий ҳуружлардан асраш мақсадида ва мамлакатимиздаги тинчликни бузишга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш учун бизнинг миллий тафаккуримизга зид бўлган ёт ғояларни тарғиб қилганларга нисбатан қонунда кўрсатилган тартибда чора кўрилиши зарур.

Манба: Шуҳрат Барлас / Facebook саҳифасидан олинди

  • Мехмон
    04 мая 2017, 21:08

    Урток муаллиф, миллатчиликка караб кетиб колманг бу кетишда. Лента хозирда факатгина галаба тимсоли сифатида каралади ва уни хотирлаш. Канака хавф хакида гап булиши мумкин? Лента тарихини бошидан укиб чикинг, илтимос.
    Яна бир гап, бошка давлат ёки миллат кадриятлари биз учун бегона булиши мумкин, лекин уларга хурмат билан караш узбеконалик эмасми?

  • Мехмон
    02 август 2016, 14:52

    вовееееей

  • Мехмон
    24 мая 2016, 17:32

    Шухрат Барлосга рахматлар айтмасдан у каби эътиборли бўлишимиз керак

  • Мехмон
    06 мая 2016, 11:08

    raxmat. qaniydi bunga kengroq chora ko'rilsa

  • Мехмон
    06 мая 2016, 11:06

    raxmat. qaniydi bunga kengroq chora ko'rilsa

  • Мехмон
    05 мая 2016, 13:55

    Рахмат Шухратжон айни хакикат фикрингизга 1000 % кушиламан. Хар бир давлатларнинг уз кадир киммати, урф-одатлари бор. Шунинг учун хар бир давлатлар уларни ички ва ташки сиесатини хурмат килиши лозим.

  • Мехмон
    04 мая 2016, 10:05

    Отангга раҳмат Шуҳрат Барлос! Ҳақ гапни ёзибди!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *