Ўқитувчи қоғозбозликка кетган вақтини китоб ўқишга сарфлагани фойдали эмасми ёхуд биз қачонгача қоғозларга ишонамиз?!

янв 20 / 2017

alt

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Унда айтилган китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш учун энг аввало, ўқитувчилар ва ота-оналар китоб ўқиши керак эмасми?

Бугун ўқитувчининг китоб ўқишга вақти борми?

Мактабни олдидан ўтиб кетаётсам ўқитувчимни кўриб қолдим. У кишини қўлидаги катта сумка ва пакетларни олиб ёрдамлашмоқчи бўлдим. Улар шу қадар оғир эдики… Устозимни саволга тутдим. Нима булар? Унинг жавобини эшитиб ўйга толдим.

Менинг назаримда бугунги ўқитувчиларнинг асосий иши, вазифаси қоғозбозлик, ҳужжатбозликдан иборат бўлиб қолгандай. Муаллимимдан яна сўрадим. — Балким, булар дарс жараёни учун керакдир, зарурдир. Устоз бу фикримни рад этди.

— Йўқ, биз буларни асосан раҳбарият талаби ва келаётган комиссияларга кўрсатиш учун тайёрлаймиз. Дарсни қандай ўтиш, болаларнинг билими уларни қизиқтирмайди. Биринчи навбатда ҳеч кимга керак бўлмаган, дарс давомида бир марта очиб кўрилмайдиган мана шу қоғозларни тайёрлаш шарт ва зарур.

Ҳукуматнинг қоғоз маҳсулотларини тежаш ҳақидаги қарорини ўқиган эдим. Адашмасам бизга қоғоз қанчадан-қанча вальюта эвазига четдан келтирилади. Ўқитувчига мана шу кераксиз топишириқларни бераётганлар буни ўйлаб кўрса бўларди.

Энг ачинарлиси ушбу жараён йил сайин ривожланиб бормоқда. Ўқитувчига эркинлик бериш керакми, деб ўйлайман. Шу қоғозбозликка кетган вақтини китоб ўқишга, дарсга тайёргарлик кўришга, қолаверса дам олишга сарфласа яхши бўларди. Келаётган комиссиялар ҳам ўқитувчининг дарсини кўрса, болаларнинг билимини синовдан ўтказса, ўқитувчи томонидан олиб борилаётган илмий-ижодий ишлар билан қизиқса ҳамма учун фойдали бўларди, назаримда. Қачонгача биз қоғозларга ишонамиз!

Бизда биргина савол бор: Ўқитувчининг елкасидаги юкни ким олиб ташлайди?

Манба: tafsilot.uz

UZ24: Хабар ва янгиликларни‚ Facebook‚ ҳамда‚ Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    05 феврал 2017, 21:17

    Укитувчилани нафакат когозбозликдан балки дала ишларидан хам озод килиш керак кераксиз соатлаб буладиган мажлислар уз устимизга ишлашга вакт йук айникса кишлокдаги укитувчиларнинг хаёти ачинарли

  • Мехмон
    05 феврал 2017, 09:43

    Етишмовчилик,кийинчилик ё бошка сабабларни асос килиб хоинлик, угрилик, фохишалик, лаганбардорлик ва котиллик килиш канчалик аблахлик, искиртлик булса уз ходимлари, кул остидагилардан пора олиш ёки таьмагирлик килиб нарса ундириш, Ун,юз, минг аблахлик!!!
    Уз укувчиси, талабаси ёки абитуриентидан шундай йул билан маблаг, моддий нарса ундириш миллион маротаба аблахликдир!!! Энди инсоф юзасидан бир мушохада килайлик елкамизга юкни ким куйди шогирдларимизми ёки УЗИМИЗ !!?

  • Мехмон
    04 феврал 2017, 10:28

    Барча педагогларнинг иш хаки юкори даражада белгиланиб олийгохларда педагогика йуналиши буйича уринлар чекланмаган холатда кабул килинса педагог кадрларга булган талаб кондирилган шу билан бирга
    били савияси саёз булган уз устида муттасил ишламайдиган кадрларга турт томони кибла эканлиги тушунтирилиши керак.педагоглар пенсия ёшига етганда хурмат эхтиром билан кузатилиши олган нафакаси мазза килиб яшаши даволаниши саёхати уй жой ремонти ва бежирим кийиниб юришига етиши керак.ёшларни сохага кизикиши профессионал даражада кадр булиб халол ишлаши учун соха молиявий куллаб кувватланиши керак.Американинг манавий инкирози укитувчиларни бошка соха одамларидан кам маош олишлигидандир.ёшларни мард шижоатли ватанпарвар тадбиркор умуман етук булишлигида педагогнинг урни катта.энди давр узгарди укувчиларга капитал тугрисида дарс берадиган вакт келди.эски ананалардан воз кечиш натижаларга караб бахо ва хак берилишлиги керак.кайси кишлок туманда муаммо КУП булса уша ердаги мактаблар ёшларни умрини зое кетказганлигини,олган маошлари хам узгалар хаки эканлигини билмай яшаётганликларини билдиради.

  • Ш.Нуралиев
    04 феврал 2017, 05:43

    Бу хам зур!

  • Мехмон
    02 феврал 2017, 21:54

    Нима учун туман фан олимпиядаларида доимо маориф мудирининг угли невараси жияни биринчи уринни олиб оддий фукоро фарзанди кейинги уринларга лойик курилади.вахоланки мудирнинг якини вилоят олимпиадасида юкори натижа курсата олмайди. Халк маорифи булгандан кейин халкнинг фарзандига хам холис имконият берилиши керак эмасми!?манашундай холатларда кариндошчиликка бархам берилишлиги,агар амалдор фарзанди хам иктидорли булса холис хакамлар тарафидан куриб чикилиши керак.

  • Мехмон
    01 феврал 2017, 09:38

    UZ24.uz таҳририятига: долзарб масалани мухокамага куйганингиз учун рахмат. Ўқувчиларга дилдаги гапларни айтиб олишга имкон бердингиз. Фақат бу гаплар қоғозда қолиб кетмасдан мутасадди раҳбарларга етказилса,айтилган фикрлар улар томонидан ўрганиб амалий чоралар кўрилса нур устига аъло нур бўларди., Бу халқ билан хақиқий мулоқот бўлади, хозирча эса фақат бир томонлама жараён кетяпти,халқ ўз дардини гапиряпти,раҳбарлар эса халқни қоп-қоп ваъдалар билан юпатиб туришибди...
    Кейин мавзуларни тез-тез янгилаб турсангиз. Менимча бир мавзу бир хафтага етади.

  • nazar
    31 янвuary 2017, 11:00

    Укитувчига укитувчилигини берса булди. Цемент заводи, кум кони, куча тозалаш, янги уйлар курилиши кабилар асосий вазифасига айланиб колди.

  • Мехмоннигора
    29 янвuary 2017, 15:37

    Синф хоналарни безатилиши хакидаги фикрга кушиламан. Узим укитувчиман. Укувчилардан пул йигиш энг огир, энг паст иш. Левин мажбурмиз. Кизил ярим ой, ешлик жамияти бадаллари, дарахт ва гул кучатларига пул, мактаб коридорлари ва синф хонасининг ремонти учун пул. Давлат томонидан бу нарсаларга пул ажратилмайди.

  • Мехмон
    27 янвuary 2017, 18:04

    Менинг фикримча юқорида кўтарилган долзарб масалани мутасадди раҳбарлар тўлиқ ўрганиб чиқиб ўқитувчиларга бироз енгиллик бериши керак. Чунки ўқитувчилар (устозларимиз)нинг асосий вақти қоғозни қоралаш билан ўтиб кетмоқда. Мутасадди раҳбарлар ушбу фикрларимиздан келиб чиқиб халқ таълими соҳасини қайта кўриб чиқиб, мазкур соҳадаги қоғозбозликни соддалаштириш ва такомиллаштириш орқали ўқитувчиларга ёрдам кўрсатган бўлар эдилар деб ҳисоблайман,

  • Мехмон
    27 янвuary 2017, 05:50

    Укитувчига режа-конспект ва таквимий режа етарли. Ана ушанда укувчиларни сифатли укитишга вакти булади

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *