ЭЙ, 2016 ЙИЛ!

ноя 09 / 2016

alt

Эй, икки минг ўн олтинчи йил,

Бунча оқсан, бунча қорасан?

Гоҳи сендан бахтиёр ҳар дил,

Гоҳо қон йиғлатиб борасан!

ƒ‚‚ 

Билолмайман сен дўстми, рақиб,

Дилга қувонч ҳам қайғу солдинг!

Кўксим узра "Шуҳрат" ни тақиб,

Устоз Эркин Воҳидни олдинг!

ƒ‚‚ 

Чарақлатдинг кўнглимиз бутлаб,

Ҳурлик деган қуёшимизни.

Бизни чорак аср-ла қутлаб,

Олиб кетдинг Юртбошимизни.

ƒ‚‚ 

Эр йигитлар беришиб ваъда,

Ютди, уммон ортига бориб.

Улар олтин олган қитъада,

Жон топширди Абдулла Ориф.

ƒ‚‚ 

Кўнглимизга сиғмаяпти қил,

Гул отиш, ҳам ўқ отиш бўлдинг!

Эй, икки минг ўн олтинчи йил,

Ўнглаб бўлмас йўқотиш бўлдинг!

ƒ‚‚ 

Ботир ЭРГАШЕВ

Ijod.uz сайтидан олинди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

  • Мехмон
    30 декабр 2016, 01:26

    шундай инсонлар борки улар келса дунё яратади.
    шундай инсонлар борки улар кетса дунё яралади.

  • Мехмон
    30 декабр 2016, 01:25

    Мен кимман бу дунёда узимни билдим
    Ўзбек деган буюк номни улуғ билдим
    Эй ўзбек халқим сени дунёга ёйдим
    Мана энди билсин мени кимлигим
    !!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
    Кунлар шундай кунни бахш айлагай
    Тунлар шундай тунни бахш айлагай
    Жаннатдан менга яратган эгам
    Мана бундай ватан бахш айлагай
    !!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
    Яратганни иноми бизга мадад бор
    Аждодлар рухлари юртга мададкор
    Лек дунёда ватан куп эй одам
    Ватанни ватандан ажрата бил болам.

  • Мехмон
    16 ноябр 2016, 11:24

    Эсиз бундай инсонлар дунёга устун булиши керак .Накадар огир йукотиш.Оллох рахматига олган булсин.

  • Мехмон
    15 ноябр 2016, 11:00

    юракдан ёзилган шеър рахмат шоирга буюк инсонларни йукотдик охирталари обод булсин

  • Мехмон
    13 ноябр 2016, 14:06

    Хакикатдан, катта йукотишлар йили булди. Инсоният доим топган ва йукотган. Утганларни охирати обод булсин. Тирикларга уларга мос издош булишлик насиб килсин. Узбекистон халки Улардан факат яхшилик курди.

  • Мехмон
    11 ноябр 2016, 09:54

    Эхххх, аттанг, буюк инсонларни йукотиб боряпмиз. Калбимизда мангу яшайдилар бу инсонлар! "МУСТАКИЛЛИГИМИЗ АБАДИЙ БУЛСИН!!!!"

  • Мехмон
    10 ноябр 2016, 18:39

    Офарин !!!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *