Эксперт: Чет элда яшовчи ЎзР фуқароси биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистон ҳудудида доимий прописка қилиниши шарт

фев 06 / 2016

alt

"АҚШда бўлганимда Ўзбекистондаги квартирамни ишончнома асосида сотдим. Мени суд орқали иштирокимсиз уй дафтаридан ўчиришди. Эски намунадаги паспортда ўчириш тўғрисидаги штамп қўйилмаган. Ҳозир Ўзбекистонда паспортни биометрик паспортга алмаштирмоқчиман. Пропискасиз паспортимни алмаштириб беришадими, янги паспортга вақтинчалик пропискани қайд этса бўладими?"

"Жавоб берамиз"€ Маълумот хизматида фуқаролардан бирининг ушбу саволига эксперт қуйидагича жавоб берди:

"Ҳозир АҚШда бўлганингиз боис 6 ой мобайнида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида (Нью-Йорк шаҳри ёки Вашингтон шаҳри) вақтинчалик консуллик ҳисобига туришингиз шарт. Ўзбекистонга қайтгач, сиз ўчириш жойидаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишингиз керак, бу ерда эски намунадаги паспортингизга суднинг ҳал қилув қарорига кўра ўчириш штампини қўядилар. Шундан кейин сиз яшаш жойидаги профилактика инспекторига (участка нозирига) сизни 6 ойгача муддатга ҳисобга қўйиш масаласи бўйича мурожаат қилишга ҳақли бўласиз.

Биометрик паспорт олиш учун сиз Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга биноан республика ҳудудида, доимий прописканинг махсус мақоми амал қиладиган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари, доимий прописка қилинишингиз керак".

Манба: norma.uz

  • Мехмон
    08 феврал 2016, 16:16

    Мен Узбекистонда тугилиб шу ерда укиб Киргизистонга турмушга чикиб битта болали булгандан сунг турмушимдан ажраб ота жойимга кайтиб келдим,ажрашганим тугрисида суд карори бор энди кандай килиб Узбекистонга прописка киламан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *