ЧИЛИМ – ОММАВИЙ МАДАНИЯТГА АЙЛАНАЁТГАН ТАҲДИД

ноя 03 / 2016

alt

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида инсон соғлиғи ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатувчи иллатлар ҳамда унга қарши курашиш бўйича ўз таҳлил ва таклифларини билдиради.

Бугунги кунда жамоат жойларида, кафе, бар ва ресторанларда фуқаролар, айниқса ёшлар томонидан тамакидан тайёрланувчи - чилим (кальян) истеъмоли кўпайиб, "оммавий урф" ва "оммавий маданият"га айланиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, инсон бир соат давомида чилим истеъмол қилганда, бир дона сигарета чекканга нисбатан 100-200 баробар кўп тутунни ўпкага ютади ёки бир соат чилим чекиш -€“ 100 дона сигарета чекиш натижасида инсон соғлиғига етадиган зарар билан баробардир.

Чилимда 600-650 даража ҳароратда кўмир ёниб туриши натижасида уни 45 дақиқа истеъмол қилган инсон организмига бир қути (20 дона) сигарета чекиш ёки 40 баробар кўп миқдорида угар гази тушади.

Чилим  истеъмол қилувчилар организмида кўп миқдорда углерод оксиди, карбоксигемоглобин, смола, маргимуш, никотин, хром, котинин, қўрғошин ва бошқа кимёвий-ишғорли бирикмалар борлиги аниқланган.

Бу эса саратон, юрак-томир касалликларини келтириб чиқариши, бефарзандликка олиб келиши, хаттоки кальян истеъмол қилган кишидан туғилган бола, унинг фарзанди, набираси ва ундан кейинги авлод вакиллари ҳам тамакининг зарарли таъсирларидан жабр кўришлари мумкин.

Ҳозирги кунда, чилимнинг ҳушбўй ҳидли ва енгил таъмли турлари мавжуд бўлиб, бу эса уни биринчи марта истеъмол қилган кишини жалб этувчи ва унга қарам қилувчи, хаттоки кейинчалик тамаки маҳсулотлари чекиш хоҳишини уйғотувчи ва сигарета чекишга йўл очиш хусусиятига эга.

Мутахассисларнинг якдил фикрига кўра, жамоат жойларида, хусусан кафе ва ресторанларда чилим истеъмол қилиш турли зарарли оқибатларни келтириб чиқаради. Биринчидан, унинг кўп миқдордаги тутунидан атрофдагилар ҳам азият чекади, иккинчидан, €“ унинг €œ"ёқимли тутуни" бошқаларни ҳам, ҳатто ёшлар ва аёлларни ўзига жалб қилиб, тамаки ва кейинчалик гиёҳванд моддалар истеъмоли томон "етаклайди", учинчидан,€“ чилим истеъмол қилган инсонда унданда кучлироқ тамаки (наркотик) маҳсулоти қабул қилиш истаги пайдо бўлади, тўртинчидан, ёшлар ва қиз болалар ўртасида "мода" га айланиб боради, бешинчидан, чилим трубкасидан бир неча киши бир вақтнинг ўзида фойдаланиши натижасида юқумли касалликлар (гепатит, туберкулёз ва бошқа инфекциялар) тарқалишига сабаб бўлади, олтинчидан, чилимда ёниб турган кўмирдан фойдаланилиши ва эхтиётсизлик оқибатида бинода ёнғин чиқиш хавфи юқори ҳисобланади.

Бу борада Давлат рақобат қўмитаси тегишли вазирлик ва идоралар, мутасадди ташкилот ва жамоатчилик томонидан қуйидаги тезкор чора-тадбирларни амалга оширилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:

1. Фуқароларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга, уларнинг соғлиғига алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ "оммавий маданият"€ кўринишида урфга айланиб бораётган турли таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда бундай халқимизга ёт бўлган иллатларни камайтиришга қаратилган профилактика, маданий-маърифий тарғиботларни кучайтириш.

2. Чилим маҳсулоти (кальян ускунаси (шиша, нагрил), тамакиси "тумбак" (Ниcотиана Рустиcа), "муъессел", "журак", ароматизаторлари ва бошқа қўшимчалари)ни республикамизга кириб келиши ва ички бозорларда реализация қилинишини тартибга солиш, бундай маҳсулотларнинг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга қаратилган давлат дастурларини амалга ошириш.

3. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56-1-моддаси (жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик) ва 211-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик) бузилиши юзасидан ҳуқуқбузарларга (жамоат жойларида чекувчи ва чекиш учун шароит яратиб берган муассаса мансабдор шахсига) нисбатан қатъий ва тизимли равишда чора кўрилишини таъминлаш.

Манба: Давлат рақобат қўмитасининг ахборот хизмати

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *