БМТ: Ўзбекистонда ёшлар турмуш тарзини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда

апр 25 / 2016

alt

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью Йоркдаги бош офисида Бош Ассамблеянинг 70-сессияси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ёшлар турмуш тарзини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида расмий ахборот тарқатилди.

Материал ташкилотнинг 6 та расмий тилида чоп этилган, деб хабар қилади Жаҳон АА. Унда қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади. 
Ҳужжатда Ўзбекистондаги Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг аҳамияти ва кўлами бўйича дунёда ўхшаши йўқлиги халқаро мутахассислар томонидан таъкидланди.

2008 йил - Ёшлар йили, 2010 йил - Баркамол авлод йили, 2014 йил - Соғлом бола йили ҳамда 2016 йил - Соғлом она ва бола йили деб эълон қилиниши ёш авлод учун порлоқ келажак яратиш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатдан далолат беради, дейилади ҳужжатда. Ўзбекистонда олиб борилаётган Соғлом она ва бола йили Давлат дастурини амалга ошириш учун 7 трлн. сўмдан ортиқ маблағ тақдим қилинди.

Шунингдек, дунё бўйлаб энг юқори узлуксиз таълим ва баркамол ёш авлодни тарбиялашнинг миллий модели мамлакатимиз томонидан қабул қилингани қайд этилди. 

Ҳужжатда мамлакатда ёшлар учун ҳар йили яратиладиган янги иш ўринлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган эътибор алоҳида таъкидланди. Ўтган йили фақат Ўзбекистонда 990, 4 минг янги иш ўрни яратилди ва 90 фоиздан ортиқ ёшлар мутахассислик иши билан таъминланди.
Ўзбекистонда 2005 йилда 6-15 ёшли болалар ва ўсмирларнинг 30 фоизи спорт билан шуғулланган бўлса, 2015 йилда бу рақамлар 57,2 фоиздан 56 фоизга етди. 
Мамлакатда ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақадида ўтган икки йил мобайнида “Камолот” томонидан ёш оилаларга 57 та кўпқаватли уйлардан 2080 хона, минглаб ёш ўғил ва қизларга имтиёзли ипотека ва истеъмол кредитлари топширилди. 

“Умуман олганда, -дейилади ҳужжатда, - Ўзбекистонда бундай мураккаб ва кўп қиррали қўллаб-қувватлашлар барча ёшлар учун тақдим этилади”.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *