Биз қаёққа қараб кетмоқдамиз?

окт 24 / 2016

alt

Бугун интернетга кирсанг бир мавзунинг фаол муҳокамасига дуч келасан: "Ана, Тошкент шаҳар ҳокими ажрашаётган оилаларни телевидениеда кўрсатармиш. Бу одамларнинг ҳуқуқини поймол қилишнинг ўзгинаси!"

Жуда осон эканда-а?

Ростдан ҳам ажрашаётганларнинг ҳуқуқлари бузиладими?

Хўш, нима учун бундай баёнот билан чиқилди? Бекорга, бежизга эмасдир...

Авваломбор, битта рақамни қайд этамиз - охирги беш йилда Тошкент шаҳрида оилавий ажримлар сони уч баробарга ошган! Айни вақтда бир йиллик ҳисоб-китобларга қараганда,ажримлар сони 32,4 фоизни ташкил этаётир.

Ҳар йили ўртача 4 000дан 4 500гача оилада ажрим қайд этилмоқда. Ўтган тўққиз ойликда 3 442 та оила ажрашди! Бугунги кунда оилавий ажрим бўича 779 та иш судлар ҳамда ФҲДЁ бўлимларида кўриб чиқиш жараёнида. Ушбу оилаларда 489 нафар вояга етмаган фарзанд бор!

Хўш, биз қаёққа қараб бормоқдамиз? Агар шу зайлда кетаверса, ажримларнинг фоизи ошиб боришига шубҳа йўқ. Интернетда ақлли бошлар жуда кўп. Айниқса, донолик қилиб бундай ажримларга етишмовчиликни бош сабаб қилиб фол очаётганларга қарата бошқа гап бор: Ажримларнинг бош сабаби - етишмовчилик, оилани боқа олмаслик эмас! Уларнинг аксарияти ўзига тўқ, бойлиги ўзига етарли хонадонларда юз бераётир. Ҳоким буни "€œТўқликка шўхлик"€ деб атади.

Бу айни тўғри баҳо!

Оилавий ажримларнинг сабабларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг баъзида ўта арзимас, айтишга, баҳона қилишга тилинг бормайдиган важлар эканига дуч келиш мумкин.

Эмишки "келин овқатни шўр пиширармиш"€, эмишки "€œкелиннинг сепи муносиб келмаганмиш"€, эмишки "€œкелиннинг отаси куёвга яхши ёрдам бермасмиш..."€, "€œолти ойда машина совға қилмоқчи бўлган қайнота ўз ваъдасида турмабди"€...

Ундан ҳам олдин: Бир курсдошим бўйи етган қизига келаётган совчиларнинг бераётган саволларини санаб берганида ҳайратдан ёқа ушладим:

Қизингизнинг сепини кўрайлик.

Қайси бутикдан кийинасизлар?

Майли келин қиламиз-у, фақат қизингизни бирон ҳашамдор ҳовлидан чиқарасизлар, чунки бизга‚  домдан келин тушириш уят...

Энг ажойиби, совчилардан биронтаси "ҳой қизинг қаерда ўқиган, овқат қилишга, тикиш-бичишга қандай, қўлида бирор ҳунари борми", деган савол бермаган... Ҳайрон қоларликми? Айтинг, бу кетишда борар манзилим қайси тарафда?

Тўйга келамиз: Тўйнинг бугунги исрофгарчилиги асли нимага керак? Кўзимиз билан кўряпмиз - исроф бўлаётган ноз-неъматларни... Шуни исроф қилмай, меъёрида қилсак нима бўлади, ахир?

Сабабларнинг энг кўнгилга оғриқ берадигани ва энг асосийларидан бири қайноналарга бориб тақалади. Эътибор беринг: Қайнона -€“ она!

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фарида Йўлдошевнанинг хонасида бир масалани фикрлашиб тургандик, қабулхонадан йиғи-сиғи овози келди. Эшикни очсам, тўладан келган, ёши қирқлар атрофидаги аёл ва ёнида афтидан, унинг қизи... котиба қиз Санобарга бир нималар деб, баланд овозда гапиряпти. Қўлида рўмолча, кўзларида нам.

"Келинг, келинг" қилиб уни ичкарига таклиф этдик.

Хуллас, бу аёл етти-саккиз йил бурун ажрашган, бир ўғил ва икки нафар қизи бор экан. Ўша қизларнинг иккинчиси ёнида келгани, у шаҳардаги коллежлардан бирини икки йил олдин тугатган, аммо ҳали паспорт ололмаяпти. Негаки, у ҳеч қаерда рўйхатда турмайди. Аёлнинг тил-забони тетиккина, чамаси унча-мунчага тан берадиганмас, у собиқ эрининг ҳовлисида яшаркан. Қайнонаси икки кенжа қизнинг рўйхатга қўйилишига розилик бермаяпти.

Мана, сарсонгарчиликнинг моҳияти. Дарҳақиқат, уй қайнонанинг номида, қонунан унинг мулки, унга дахл қилиш қонунга хилоф. Демак, агар кимдир унинг уйига рўйхатга кирса, унинг муайян ҳуқуқини бузади.

Майли, бу келинда айб бордир, у асосий сабабчи ҳамдир, бунисига бирон нарса дейишга ҳаққимиз йўқ. Аммо, норасида икки қизнинг ҳуқуқи-чи? Уни ким ўйлайди?

Мурожаат қилиб келган аёлнинг сўзларига қараганда, ғурбатдан безиб кетган қиз икки бора ўз жонига қасд қилиб турганида тўхтатиб қолинган.

Баъзи ҳуқуқни пеш қилувчилар ҳокимнинг телевидениеда кўрсатиш борасидаги фикрларига дарров "€œоқилона баҳо"€ беришга шошилишяпти. Аммо нотўлиқ оилаларнинг ҳар бирида икки-уч нафардан вояга етмаган фарзанд борлигини ким ўйлайди?

Ҳоким мутасаддиларга қарата бир гапни ачитиб айтди: "€œЎша норасиданинг ўрнига ўз болангизни қўйиб кўринг!"€

Боланинг рўйхатга қўйилиш "ҳуқуқи"€ бир сари. У отасиз оилада ҳаётдан рози бўлиб ўсадими? Отасининг меҳрига тўймаган бола қандай тўлақонли инсон бўлиши мумкин? У мактабдаги синфдошлари орасида уларга тенг бўлолмай, камситилган, ўкситилган ҳолда улғаяди. Унинг ейиш-ичиши, кийиниши, туғилган кунлари, орзу-ниятлари ... ҳаммаси поймол бўлади-ку, ахир! Улар ўнлаб эмас, юзлаб, ҳатто минглаб! Бундай муҳитда ўсган йигит-қизлар эртага шу она шаҳримизнинг кунига ярайдиган, истиқболли фарзандлари бўлишига ким ишонади?

Билсангиз, ҳозир турли хориж мамлакатларига чиқиб, ном-нишонсиз юрган, ўлиги ёки тиригидан хабар йўқ йигит-қизларнинг аксарияти ҳаётдан норизо бўлиб вояга етганлардир. Билсангиз, уларнинг кўпчилигига хурсандчилик, бахтли яшаётганларнинг ҳаёти ёқмайди! Уларнинг кўпчилиги эртага жамият учун хавф келтириши мумкин! Ҳўш, энди айтинг, кимнинг ҳуқуқини ҳимоя қилмоқ керак? Кимнинг ҳуқуқи поймол бўлаяпти?

Келинини хўрлаб оёқ ости қилаётган қайнона телевидениега чиқишга ор қиладими?

Элнинг олдига чиқиб на динда ва на дунёвий ҳаётда энг қора қилмиш бўлмиш -€“ оиласидан воз кечишга қарор қилган йигитда ор бўлиши мумкинми? Айниқса, боласини ўз ҳолига ташлаб, кўчага чиқарганларнинг виждони, уяти бўлишига ишониш қийин. Гап ота-она, келин-куёвнинг ўзида бўлса ҳам майли эди...

Дарҳақиқат:

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўша йиғилишда айтилган қарори имзоланди. Жорий йилнинг 20 октябрида чиққан 947-сонли қарор "€œТошкент шаҳрида оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисида"€ деб номланган.

Энг аввало, шаҳар ва туманлар кесимида тузилган ишчи гуруҳларига оилавий ажримларнинг одини олиш борасида чуқур таҳлиллар олиб бориб, оила қураётган шахсларнинг мажбурият ва масъулиятини ошириш,ажрим қайд этилган ҳолатда биринчи навбатда вояга етмаган фарзандларнинг уй-жой билан таъминланиши, алиментнинг тўлиқ ундирилишига эришиш, ундан бўйин товлаш ҳолатларига қарши амалдаги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш вазифаси юклатилмоқда.

Имконияти бўла туриб, оиласи, фарзандларини уй-жой билан таъминламаган, оиласини моддий қийин аҳволга солиб қўйган эркаклар, фоҳишабозлик билан шуғулланиб оилаларнинг ажримига сабабчи бўлаётган аёллар кенг жамоатчилик орасида муҳокама қилинади. Бир ой муддатда уй-жойсиз қолган вояга етмаган фарзандлар мониторинг қилиниб, уларнинг оталари томонидан уларга бошпана қилиб бериш масаласида жиддий иш олиб бориш масаласи ҳам илгари сурилмоқда.

Қарорда тўйдан кейин келинни бир ой муддатда (агар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турса) куёв яшайдиган хонадонга (бу хонадон кимнинг мулки бўлишидан қатъий назар) рўйхатга қўйиш борасида вазифалар қўйилган. Умуман, бу борада ҳам келинлар ва вояга етмаган фарзандларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кескин иш олиб борилади.

Ушбу ҳужжатда ҳар бир туманда энг кўп оилавий ажримлар қайд этилган ўн бир маҳалланинг рўйхати келтирилмоқда. Булар:

Бектемирда "Миришкор"

Мирободда "€œИноқобод"€

Мирзо Улуғбекда "€œАвайхон"€

Олмазорда "€œҚўштут"

Сергелида "€œЗийнат"€

Учтепада "€œҚори ёғди"

Чилонзорда "€œНафосат"

Шайхонтоҳурда "Янгиобод"

Юнусободда "€œБеғубор"

Яккасаройда "Дамариқ"

Яшнободда "€œАҳмад Яссавий".€

Мазкур маҳаллаларда 2017 йилнинг 1 январига қадар ишчи гуруҳлар кенг жамоатчилик, маҳалла оқсоқоллари ҳамкорлигида профилактика тадбирларини ўтказишади.

Қарорда эрта никоҳ, "€œшаръий никоҳ"€ бўйича ҳам қатор чоралар кўриш белгиланган. Бундан буён, тўйхоналар келин-куёвнинг ёши, ФҲДЁга ариза берилгани, ўрта-махсус ўқув юртида таҳсил олаётгани ва ҳоказо маълумотларни талаб қилади. Касб-ҳунар коллежларида ўқиётган қизларнинг турмушга чиқиши ҳолларига барҳам бериш масаласи ҳам кескин қўйилган.

Ишчи гуруҳига касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларда айнан қизларни оилага тайёрлаш йўналишида турли факультатив машғулотлар, оила тўгараклари ташкил этиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилган.

Никоҳ тўйларини ортиқча чиқимларсиз, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўтказиш бўйича ҳам тегишли талаблар илгари сурилмоқда.

Энг муҳим жиҳатлардан бири, таҳлиллар ва хулосалардан келиб чиқиб, намунавий никоҳ шартномасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қонунларда уни мажбурий равишда тузиш бўйича нормаларни назарда тутувчи янгиликлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш масаласи ҳам кун тартибига қўйилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, оила ўзбек халқининг муқаддас санайдиган қадриятидир. Уни асраб-авайлаш нафақат бугунги юрт осойишталиги, жамиятдаги аҳиллик, бирликка хизмат қилади, балки эртанги авлодлар учун ҳам бебаҳо, беқиёс бойликдир. Шундай экан, оилавий ажримлар давлат ҳокимияти органлари ҳамда жамоатчиликнинг кун тартибидаги энг биринчи ва бош масаласидир.

Шаҳар ҳокимлиги айни мана шу мезон билан баҳолаган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

PS: Дарҳақиқат, бу борада жамоатчилик, аҳолининг, ҳар бир ҳамюртимизнинг жонкуярлик, чуқур таҳлил ва асосга суянувчи, амалий таклиф ва мулоҳазаларини эса кутиб қоламиз.

Ҳусан Эрматов

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

  • Мехмон
    02 июл 2017, 03:26

    25.10.16 14:02 даги мехмоннинг гапи жуда тугри,карс икки кулдан чикади деган накл бор,шундай экан иккинчи кулни хам мухокамага куйинг Хоким бува!,Яна бир масала,агар иккала тарафнинг хакикий ,я'ни бир бирига тушадиган характерли жуфтлари учраса(учраши аник) унда демографик усишга путур етмайдику.Хар холда инсон бир маротаба яшайди,нега энди бир бирини умрини охиригача эговлаб яшаши керак?.Яна бир гап,узбек йигитлари гурурли булишади,уларнинг оилавий низоларини кенг оммага олиб чикиб,фойжа топиш кийин, чунки бу ишдан кейин хамма уни кули билан курсатса,канака ярашган оилада ширин хает кечади?Хуллас хамма мехмонлар тугри гапни езишган.

  • Мехмон
    11 ноябр 2016, 09:57

    darhaqiqat xozir oilalarning ajralib ketishli ko'p uchramoqda. Lekin bunga faqat qaynona kelin munosabati emas balki yosh kelinlarning hayotga yengil yelpi qarashida. eng achinarlisi kelin qizlik uyiga arazlab kelganida uzog'i bilan bilan 1 oy ichida turmush o'rtog'iga hiyonat qilib yurishida .Bu esa fojia

  • Мехмон
    02 ноябр 2016, 17:04

    Мехмон 31 октябр 2016, 17:32
    бу ерда тирик этиб болалар хакида кетмокда

  • Мехмон
    02 ноябр 2016, 17:02

    ушбу маколадаги барча фикрларга 100% кушиламан

  • МЕХМОН
    02 ноябр 2016, 14:41

    Онаси, опа синглиси ва соткаси йук кизларни 90-95% зи хаётда жуда бахтли турмуш кечиришади.

  • Мехмон
    31 октябр 2016, 17:32

    "Отасининг меҳрига тўймаган бола қандай тўлақонли инсон бўлиши мумкин? "
    -Савол мутлақо нотўғри қўйилган. Инсоннинг тўлақонли бўлиши унинг оилавий аҳволи,жинси,ирқи,миллати, мулки ва бошқа омилларга боғлиқ эмас. Айнан муаллифга ўхшаш одамларнинг фикри туфайли бундай болалар ўзларини камситилган сезадилар. Ёшлигида отасиз қолиб,қийинчиликда ўсган жуда кўп одамлар кейинчалик ҳаётда катта муваффақиятларга эришганлигига мисоллар керагича топилади.Қайтага бундай одамлар оиласига содиқ,бошқаларга меҳрибон бўлишади.
    Масалан,менинг ота-онам ҳам қатағон даврининг касофати туфайли оталаридан эрта ажралиб қолишган. Ота-онамиз 43 йил бирга яшашган,тоғаларимиз ва амакиларимиз ҳам катта-катта оилаларни бошқариб,ували-жували бўлиб ўтишган...

  • Мехмон
    30 октябр 2016, 18:52

    "Оилавий ажримларнинг сабабларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг баъзида ўта арзимас, айтишга, баҳона қилишга тилинг бормайдиган важлар эканига дуч келиш мумкин."
    -Бу масалад арзимас сабаб булмайди. "Руҳий номутаносиблик"(Психическая несовместимость) жуда жиддий омил. Бекорга космонавтларни биргаликда парвозга тайёрлаетганда бу омилга алохида эътибор каратилмайди. Аслида гап овкатнинг шурлигида,кайнотанинг ваъдасида эмас, агар бу важлар булмаса бошкаси топиларди.Кайноналарга хам,угилларга хам осон тутманг. Уларни айблаш, мухокама қилиш эмас, мутахассилар томонидан укитиш,ёки айрим холларда даволаш керак, иложи булмаганда эса ажралиш -огир лекин тугри йўл бўлади. Масалан яқинда уз кайнонасини ўлдирган келин хакида кўрсатув булди. Ажралиш ана шундай мудҳиш жиноятларнинг олдини олиши мумкин эди...

  • Мехмон
    30 октябр 2016, 10:20

    "совчиларнинг бераётган саволларини санаб берганида ҳайратдан ёқа ушладим:"

    Ҳайратланадиган жойи йўқ. Совчиларга рахмат дейиш керак. Очиғини вақтида айтиб огоҳлантиришибди.Ҳар бир оиланинг ўз қадриятлари бўлади,ким учундир бу ҳунар,ким учун билим,ким учун бойлик ва зодагонлик. Бунинг учун у оилани айблаш, уялтиришга хақимиз йўқ. Қолаверса ўша бутикларни,ўша хашаматдор ховлиларни ясан-тусанларни ўзимиз фильмларда,клипларда,қўшиқларда тинмай реклама,тарғибот-ташвиқот қиляпмиз.Айтинг-чи бирор фильмда намунавий эмас,оддий "дом" да яшайдиганган ижобий қаҳрамон қизни эслайсизми? Хунарманд, камтар,ўқимишли қизларни қайси кўрсатув,қайси китоб ёки газета намройиш қиляпти?

  • Мехмон
    29 октябр 2016, 16:58

    "Келинини хўрлаб оёқ ости қилаётган қайнона телевидениега чиқишга ор қиладими?"
    -Ор килмаса уни телевизорга олиб чикишдан нима фойда?

  • Мехмон
    28 октябр 2016, 17:17

    Мақолада телевидениега чиқарилади, деган гап борми? Бу ҳоким томонидан айтилган, жамоатчилик таклифларидан бири, холос. Қарорда ҳам унақа жойи йўқ!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *