Автомобиль қайси ҳолатларда жарима майдончасига олиб қўйилиши мумкин?

апр 26 / 2016

alt

Carzone.uz нашри ҳайдовчиларга қайси ҳолатларда транспорт воситаси вақтинчалик сақланиш учун жарима майдончасига олиб кетилиши борасидаги тартиб-қоидаларни эслатиб ўтди.

Машинани жарима майдончасига олиб кетиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддаси асосида тартибга солинган бўлиб, қуйидаги ҳолатларда ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар ички ишлар органларитомонидан томонидан жарима майдончасига олиб кетилади:

тормоз, руль бошқаруви ёки уловчи қурилма (сцеплена) носоз бўлса ёки рухсатномасиз қайта жиҳозланса (ЭКИҲнинг бир баравари миқдоридажарима ҳам тўланади. 2016 йил 26 апрель ҳолатига кўра – 130240 сўм);

фойдаланиш тақиқланган, давлат рақами ечиб олинган бўлса (ЭКИҲнинг 6 баравари – 651200 сўм);

давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган ёки у бутунлай бошқа транспорт воситасига тегишли бўлса (ЭКИҲнинг 10 баравари – 1302400 сўм);

рухсатсиз ўта катта ва жуда оғир юкларни ташиш, белгиланган меъёрдан катта ўлчамдаги ҳолатда йўлга чиқилса, юк ташувчилар рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналиши ўзгартирилса (ЭКИҲнинг 10 баравари – 1302400 сўм);

ойналари кўзгусимон бўлса ёки қорайтирилса, ҳайдовчининг ўрнидан атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган бўлса (ЭКИҲнинг 1 баравари – 130240 сўм);

рухсатсиз товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмалар ўрнатилса, давлат рақам белгиларига уларни кўришга халал берадиган ашёлар ўрнатилса ёки қоплама суртилса (ЭКИҲнинг 1 баравари – 130240 сўм);

транспорт воситаси бошқалар ҳаракатига халал берадиган ҳолатда ташлаб кетилса (ЭКИҲнинг 3 баравари – 390720 сўм);

машина маст ҳолатда бошқарилса (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади);

ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик, унга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, суғурта полиси мавжуд бўлмаса ёки ишончнома, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (ЭКИҲнинг ярим баравари – 65120 сўм);

йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчилари ҳодиса жойидан қочиб кетса (ЭКИҲнинг 30 баравари миқдорида жарима (3907200 сўм) ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади);

автомобиль транспортида лицензиясиз йўловчи ташиш (ЭКИҲнинг 20 дан 100 бараваригача — 2604800-13024000 сўм);

милиция ходимининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талаби бажарилмаса (ЭКИҲнинг иккидан бир қисмида икки бараваригача — 65120-260480 сўм).

Шунингдек, Қуролли Кучлар ва чегара қўшинларининг транспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар ва бошқа шахслар йўл ҳаракати қоидаларини бузганда — ҳарбий автомобиль инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан автомобиль воситаси вақтинчалик сақланиш масканига юборилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60, 78, 79, 81, 82, 84, 90, 92, 94-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 1763, 1861-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ЎзбекистонБош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари;

ушбу Кодекснинг 1961, 224, 2241, 2242-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — чегара қўшинларининг мансабдор шахслари ҳам машинангизни жарима майдончасига вақтинчалик сақлаш учун олиб кетишга ҳақли.

  • Elmurod
    21 март 2018, 01:59

    Menga yph hodimi yonuvchi tayoqcha yordamida toʻhtatdi va men toʻhtadim. U menga qizil chiroqda oʻtganim toʻgrisida ayblov qoʻydi men isbotlang kameralarga qarang dedim. U mendan jahli chiqib agnetushitel va hokazolar bormi deb soʻradi. Men taqdim etdim. Hodim songra mendan hujjatlarni taqdim etishimni soʻradi men nma sababdan dedim u bermasangiz mashinangizni nipotcheneniya deb yozib jarima maydonchasiga olib ketaman deb poʻpsa qildi. Men agar tuhmat qilib yozmasangiz beraman dedim va berdim va hodim menga jahil qilib qizilga yozib yubordi. Men bering protakoʻlni menham oʻzimni oqlash maqsadida yozaman dedim hodim unda seni mashinangni jarima maydonchasiga tiqaman deb tiqib qoʻydi shu qilgan ishi qaysi YHHQoydalariga toʻgri keladi

  • utkirjon
    29 ноябр 2016, 11:25

    МЖКнинг 125-моддаси 3-кисми нима дийлган

  • Мехмон
    26 апрел 2016, 21:32

    МЖтКнинг 1763 ва 1861 моддалари нима хакда экан. Ёки 176-модда 3-кисми демокчимисила

  • Мехмон
    26 апрел 2016, 21:31

    Автомобилингизни хар кандай холатда хам жарима майдонига олиб кетишига йул куйманг, агар ГАИлар автомобилингизни олишингизда пул кушиб куйган булса унда узиз биласиз

  • Мехмон
    26 апрел 2016, 16:11

    фойдаланиш тақиқланган, давлат рақами ечиб олинган бўлса (ЭКИҲнинг 6 баравари – 651200 сўм); ЭКИХнинг 6 баравари 781440 сум булади

  • Мерлин
    26 апрел 2016, 15:26

    Киска килиб айтганда, автомобилингизни барча холатларда жарима майдончасига олиб кетишга хаккимиз бор деб ёзиб койсаларинхам болаверарди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *