АЛАМ ва ҚАЛАМ (нур қайтарувчи нимча тўғрисида мулоҳазалар)

мар 14 / 2016

alt

Нур қайтарувчи жилет масаласиям роса сийқаси чиқиб кетди. Ҳеч қаерда бизчалик муҳокама қилинган бўлмаса керагов. Бунга сабаб, ҳали мактабни битирмаган болага магистрлик мантиясини кийгазиб қўйилганида ҳамма ажабланганидек Нур қайтарувчи жилет ҳам кўпчиликка ғайритабиий туюлаяпти.

Нур қайтарувчи жилет керакми? Албатта керак. Қачонки, кунни қоронғу вақти бўлса, сиз кетаётган йўл ёритилмаган бўлса, мабодо балонингиз панд бериб уни алмаштириш керак бўлса ва алмаштириш лозим бўлган балон автомобилни чап томонида бўлиб чиқса, аваринка ёқиб қўйилган ҳолда ва огоҳлантирувчи учбурчак белгини «англай олмаган» орқадан келаётган ҳайдовчи нур қайтарувчи жилетни кўриб (албатта кийиб олган бўлсангиз) ҳушёр тортиши керак. Шу ҳолатда келиб чиқиши мумкин бўлган инсоний талофат олди олинади.

Энди савол, айни шу ҳолат юзасидан дейлик бир йилда қанча одам жабр кўради? Тушунишимча (ва тушунтиришларича) нур қайтарувчи жилетдан мақсад инсоний талофатни олдини олиш. Энди яна бир савол: Ўртача статистик бир йилда авто авариялар (ДТП, ЙТҲ)да хавсизлик ёстиқчалари (Airbag) йўқлигидан қанча киши жабрланади? Қанчаси умрбод ногирон бўлиб қолади? Қанчаси ҳаётдан кўз юмади?

Бу ЙТҲда жабр кўриш учун юқорида санаб ўтилган сабабларни бўлиши ҳам шарт эмас. Аминманки, ЙТҲда xавфсизлик ёстиқчалари йўқлигидан ҳалок бўлаётганлар сони, нур қайтарувчи жилет йўқлигидан ҳалок бўлаётганлардан кўп, бир неча ўн баробар кўп. Соғлом фикрли киши буни рад этмаса керак. Инсон xавфсизлигини таъминлаш муҳим экан (ҳар ҳолда бизга шундай тушунтиришаябди), муаммони энг долзарб нуқтасидан ечилмайдими? Масалалар ҳал этилаётганида муҳимлик даражасидан келиб чиқилмайдими? Олий таълимда МАНТИҚ фани бекорга ўқитилмаса керак? Битта ўзгартириш билан ҳайдовчиларни қўшимча жиҳоз харид қилишга мажбурлаш мумкину.

Нега битта қарор билан ЎзАвтоСаноатни 100% автомобилларни хавсизлик ёстиқчаси билан ишлаб чиқаришни талаб этиш мумкин эмас? Ёки ЙТҲ келиб чиқишида асосий сабаблардан бири бўлган, йўлларнинг сифатсизлиги, йўл чизиқларини, йўл белгиларини талабга жавоб бермаслиги оқибатида қанча инсон (ҳайдовчи, йўловчи, пиёда) тан жароҳати олади. Аминманки, бу ерда ҳам жилет йўқлигидан жабр кўрувчилардан 10 баробар кўп бўлади.

Менга бир нарса доим қизиқ, бизда айни муаммони ўзини ечишни эмас, атрофида айланиб юришни яхши кўрамиз. Дейлик, ўша нур қайтарувчи жилет масаласида, нега қатнов бўладиган йўл қоронғу бўлиши керак, ёритиб қўйилсин. Йўллар равон ва тоза бўлса балон ҳам тешилмайди. Демак жилетга ҳам ҳожат қолмайди. Ахир ҳайдовчи шулар учун йўл солиғини (бензин, дизелда литрдан; газда кубига) тўлайди-ку. Агар xавфсизлик аввал шу даражага кўтарилиб кейин жилет талаб этилса ана унда гап-сўзсиз ҳамма амал қила бошлайди, худди ривожланган давлатларга ўхшаб. Фуқаролар англайдиларки, хавсизликка талаблар такомиллашиб боряпти. Масалани ечишда пала-партиш чоралар билан йўлларда ҳаракатланиш xавфсизлигини тартибга солиб бўлмайди. Зинани биринчи поғонаси қолиб, тўртинчисига қадам қўйиш мумкин эмас.

Муаллиф: Бакир Назаров

 Carzone.uz

  • Мехмон
    25 март 2016, 10:42

    Мавзу зор лекин. Фақат бу нарсала амалга ошишига эхеееее канча вақт кере. Химоя ёстиқчалари дисми????? Бу кулгили. Чунки арзимган соат кўйилмаса машинани позитцаси ўзгариб кетадику сиз (AIRBAG) ни гапирасиз. Хар бир автомобил замон талабларига жовоб бериш керек но афсус. Бизнинг автомобиллар замон талабидаги автомобиллар экспортга чиқаётганларини курсела хавасила келади. Шу автомобиллар биза ишлаб чиқарилганми диб. Бизани уша экспорт қилинаётган давлатлардан катимиз кам. Хар бир автомобилли 2 ёки 3 та позитцаси бўлади. А бизада 10 та позица. Позицалар люк, диска баллон, салон обшивкаси ва каробкага қараб фарқланади. Соат, ушлагич, кондиционер, туман қайтарувчи чироқ, эшик ва ён ойналар рангини фарқи, ABS, магнитофон, қушимча никилли акссесуарлар ва х.к. лар билан фарқланмиди.

  • Мехмон
    18 март 2016, 10:03

    Тўғри муаммоли савол кўтарилибди.Йўл ҳаракатида жилитгача қилиниши лозим бўлган ишлар бор. Демак, аҳолининг фикрларини ўрганиш лозим. Кўпроқ тан жароҳатларининг сабаблари таҳлил қилиниши лозим. Уни бартараф этиш лозим. Жилетда битта ўлим десак, бошқа сабабларда ўнта ўлимдир. Биз ва сиз сайлаган депутатлар бош қотириши керак.

  • Мехмон
    16 март 2016, 13:57

    Мехмон 16 март 2016, 12:07 жавобли изоҳга. Сизни дилингизни хафа қиладиган гап ёзмоқчи эмасдим. Фақат ҳозирги долзарб мавзу бўлаётган дунёдаги нотинчлик оқибатида кўплаб инсонларнинг хаётидаги жидий ўзгаришлар, шикастланишлар одамни юрагини ғаш қилиб юборяпди.
    Баралла айтмоқчиманки, юртимизга, юртимизнинг тинчлигига кўз тегмасин! Юртбошимиз бизнинг бахтимизга омон бўлсинлар! Худонинг ўзи уларни ва мамлакатимизни, қолаверса бутун дунёни шундай балолардан асрасин!

  • Мехмон
    16 март 2016, 12:07

    Мехмон 15 март 2016, 15:25 га жавоб Сизнинг гапингиз хозирги долзарб мавзу мен бир гапириб куювчи холос агар гапларим инобатга олинса борми масалан Сиз айтган муаммони барча дуне мусулмонлари жума кунларида бир соатни мулжал килиб онлайн равишда микрофонда муфтий жаноблари тинчлик сураб емонларни Узига топшириб дуо килсалар ва шу пайт хамма мамлакат мусулмонлари Омиин деса купчиликни дуоси ижобат булар эди худди футболни тугридан тугри олиб беришадику шунга ухшаб эх бундай гаплар езувда холос .

  • Мехмон
    16 март 2016, 10:42

    Макола жуда тугри ёзилган, аммо конунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар Йўллар равон ва тоза булиши учун конунга узгартириш киритишга акллари етмайди шекилли

  • Мехмон
    15 март 2016, 15:25

    Мехмон 15 март 2016, 13:48 изоҳига. Сизни айтганингиз доим бўлиб келаётган бўлса, айтинг дунёда бўлаётган урушлар тинчисин, бегуноҳ инсонлар, гўдаклар, болакайлар ўлиб кетяпди бу терактлар оқибатида.

  • Мехмон
    15 март 2016, 13:48

    Мавзу яхши энди шу мавзудан келиб чикиб яна таксистларга карши карор чикмаса булди , масалан балончадан фойдаланиш учун еки биринчи ердам курсата оладими деб имтихон килишиб куришади.Кейин енгил автомобиллар вой дод деб линиядан чикиб кетади кейин отайул автобусларига хамма мажбур булади караб туринглар мени айтганим доим булиб келяпти

  • Мехмон
    15 март 2016, 12:11

    Бу бемани нур кайтарувчи жилет ва бошка кушимча маблаг талаб килаётган мажбурий воситалар халкка, хайдовчиларга жуда малол келмокда

  • Мехмон
    15 март 2016, 09:15

    Мақолада ёзилган холатлар хаммаси жуда тўғри. Лекин энг ачинарлиси ушбу муаммолар шу мақоланинг ўзида қлиб кетади. Буни хал қилишни хуч ким ўйлаб хам кўрмайди. Афсус.

  • Мехмон
    14 март 2016, 23:48

    Gap yoq olg'a, bo'larkanu odamni yuragidagi gaplarni yozsa

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *