Абдулла Орипов: Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юз-икки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар

авг 03 / 2016

alt

"Ҳилол нашр" матбаасида Ўзбекистон қаҳрамони, улуғ халқ шоири Абдулла Орипов ҳамда нашриёт ходимлари иштирокида давра суҳбати уюштирилди.

Абдулла Орипов суҳбат асносида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳни хотирлаш, у киши асос солган нашриёт ва унинг ходимлари билан яқиндан танишиш ҳамда Ҳазрат қолдирган бой илмий мероснинг халқимиз қўлига қай кўламда етиб бораётгани ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида ташриф буюрганини таъкидлаб ўтди.

Суҳбатда Абдулла Орипов Шайх Ҳазратлари билан кечган хотираларини шавқу завқ билан ёдга олди. Жумладан, Ҳазратнинг тарғиботлари билан ҳадислар маънолари асосида шеърий рисола яратганини ва шу сабаб бўлиб у киши билан бирга Ҳаж ибодатини адо этишга мушарраф бўлганини эслаб ўтди. У киши Шайх ҳазратлари ҳақида жумладан шундай деди: "Шайх Муҳаммад Содиқ жаноблари юз-икки юз йилда бир келадиган инсонлардан эдилар. У кишидан биз жуда кўп нарса ўрганганмиз. Дунёқарашлари ўта кенг, ҳақиқий аллома эдилар. Халқимизни дунёга танитган чин ўзбек ўғлонларидан, даҳолардан эдилар. Мен доим у кишининг парвозлари Абу Райҳон Беруний, имом Ғазолийларнинг парвозларига монанд эди, дейман"

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: muslimaat.uz

  • Мехмон
    05 август 2016, 11:07

    Ҳурматли шоиримиз негадир у кишини тириклигида бирон сўз айтолмадилар,энди айтмоқдалар....Ҳазратга нисбатан тириклигида қанча,қанча нохақликлар бўлганда,бу шоиримиз қаерда эдилар,жим тургандилар!

  • Мехмон
    04 август 2016, 11:10

    Бу инсонни 63 ёшида вафот этиши хам бир ҳикмат дўстлар...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *