Абдулла Орипов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига атаб шеър битди

сен 20 / 2016

МАНГУЛИК

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига

Бир хабар тарқалди,

Ярим тун эди,

Гўё ғам селига ботдим, йўқолдим.

Кимдир йўлбошчидан айрилдик деди,
Мен-чи, азиз дўстдан айрилиб қолдим.

Кимнинг хаёлига келмишдир ахир,
Бирдан қулаб тушса буюк бир чинор.
Алам бўғзимизда аччиқ ва тахир,
Бу ғамнинг на чеки -€“ чегараси бор.

Кетди ногаҳонда айтмай бирор сўз,
Ҳижрон оловига барчани ташлаб.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.

Биз - ноқис бандалар, ўйламай гоҳо,
Бошимиз силаган қўлни тишладик.
Юз йиллаб тескари айланди дунё,
Ўз эмас, ўзгалар учун ишладик.

Биз - ожиз бандалар, англамай туриб,
Бировнинг забонин санадик афзал.
Шу юрт даҳоларин билиб ва кўриб,
Бегона зотларга ясадик ҳайкал.

Босқин тепамизда турар эди зил,
Уни таг-тубидан бузмоқ шарт эди.
Асрий вайронанинг ўрнида дадил,
Янгича мамлакат тузмоқ шарт эди.

Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.

Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик.

АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири

 

  • Мехмон
    12 ноябр 2016, 15:31

    rahmad Abdulla bobojuda yaxshi sher yozibziz raxmadli yurtboshimizning joylari jannata bulsin

  • Мехмон
    04 ноябр 2016, 13:16

    Рахмат Абдулла бобо,умрингиз узок булсин.

  • Мехмон
    19 октябр 2016, 16:02

    зур

  • Шохиста Исроилова
    15 октябр 2016, 16:44

    «Олдингдан оққан сувни қадри йўқ» деб бекорга айтишмас экан. Ёнимизда шундай ИНСОН бор эди экан, билмаган эканмиз. Хақиқатда суянган тоғимдан яна бир бор айрилгандай бўлдим. Муболағасиз, сийратларига хали хам кўзда ёшсиз қарай олмайман. Илохим жойлари жаннатда бўлсин!

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 21:16

    ustoz yurt boshimiz yurtimizni va xalqimizni qalqoni bulmish xurmatli prezedentimiz xaqilarida yana sherlarezdan kutib qolamiz ustoz

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 14:47

    Мархум Юртбошимиз худди суратдагидек кулиб караб тургандай . У киши сафарга кетиб якинда кайтиб келадигандек туюляпди. Оламдан утганига сира ишонгим келмайди,эслаган сари кузимга ёш куйилиб келаверади. "МАНГУЛИК" шеърини укиб И.Каримов хотираси мангулигини яна бир бор хис килдим .Шеър жуда таъсирли ёзилган
    Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
    Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
    Миллат қадри дея яшаб аслида,
    Халқининг дардига бўлолди дармон.
    Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири А Ориповга сихат саломатлик тилайман.

  • Мехмон
    11 октябр 2016, 13:55

    Ustoz Abdulla Oripovga mingdan ming rahmat. hali yana she'rlar kutib qolamiz.

  • Мехмон
    10 октябр 2016, 20:19

    Жуда хам зўр битилибди ушбу шер Президентимиз хамиша қалбимизда ул зот хеч қачон ўлмайди.

  • Мехмон абдуллаев абдувохид
    09 октябр 2016, 22:48

    Абдулла орипоев додомизга отамизни уйлап йозган шерларига мингдан минг рахмат доимо сог болнг отамиз йани йурт бошимиз биз учун емас узи учун оиласи учун яна 100 йашса болади

  • Мехмон
    09 октябр 2016, 20:19

    Бу шеьрни укиб мангулик билан бирга И.Каримов хам мангу дедигим келди. Шеьр езган инсон хам сог булсин

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *