14 февралда нимани нишонлайсиз ?

фев 08 / 2016

alt

Айрим ёшлар аллақачон 14 февраль, яъни ўзларининг тили билан айтганда «севишганлар куни»ни нишонлашдан уялмайдиган даражага етибди, деб ёзилади "Зарафшон" газетасида. 

Муаллиф "14 февралда нимани нишонлайсиз?" номли мақоласида қуйидаги мулоҳазаларини баён қилади:

"Ўтган йили Самарқанд шаҳрида юз берган бир воқеа айрим ёшларнинг кимга ҳавас, кимларга тақлид қилаётганидан огоҳ бўлишимиз кераклигини эслатиб қўйди.

Бир қарашда оддийгина воқеа: тез орада тўйи бўлиши кутилаётган қиз 14 февраль куни бўлажак куёвдан совға келмагани учун тўйни бекор қилишни талаб қилган. Ҳодиса ёши катта авлодни ҳайратлантиргани ҳолда кўпчилик ёшлар буни табиий ҳолат сифатида қабул қилган. Масаланинг хавотирли томони ҳам шунда.

Юқоридаги воқеани ҳисобга олсак, айрим ёшлар аллақачон 14 февраль, яъни ўзларининг тили билан айтганда «севишганлар куни»ни нишонлашдан уялмайдиган даражага етибди. Бунга улар қачон улгуришди? Қизиқ, ўша тўйни қайтармоқчи бўлган қиз қайси юз билан «севишганлар куни»да нега менга совға келмади, деб ота-онасига айтди экан. 

14 февралнинг тарихи ҳақида тўхталиб ўтирмаймиз. Фақат бир нарсани ёшлар билиб қўйишларини истардик. Сиз нишонлашга уялмайдиган «севишганлар куни» никоҳдан ташқари, яъни фаҳш тарафдорларининг байрамидир. Яна бир гап: «Севишганлар» деб кимларга айтилишини биласизми? Модомики, бу сўз эр-хотинга нисбатан қўлланилмас экан, унда кимлар бу сўзга лойиқ эканини ҳам бир ўйлаб кўринг. 

Кўпчилик ёшлар «Европада шундай-ку», «Биз ҳам замонавиймиз», деган гапларни кўр-кўрона айтишади. Кўр-кўрона дейишимизнинг сабаби Европада ҳам, Америкада ҳам, тараққий этган Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам ўзини ҳурмат қилган шахслар аслида бу байрамни нишонламайди. Билмаганлар билиб қўйиши мумкин: 14 февраль – Германияда ақлдан озганлар куни ҳисобланади. Америка Қўшма Штатлари ва бошқа кўпгина ғарб давлатларида бу сана расман ҳомилага қарши восита куни сифатида қайд этилган. Японияда эса яланғоч эркаклар куни деб номланган. Кимларгадир тақлид қилиб, айрим ёшларнинг худди ана шу санани нишонлаётганлари ҳам кулгили, ҳам қайғулидир".

  • Мехмон
    10 феврал 2016, 14:27

    Ман бу байрамни байрам деёлмиман лекин кимлар учун байрам унинг учун шу катталарни узлари ёш булиб куриши керак ким билади балким узиям нишонлагандкр бир вактлар

  • Мехмон
    09 феврал 2016, 18:58

    "Сизга нима сиз ухланг, хеч ишингиз булмасин, кимда кимни кунгли бор куяверинг уйнасин"

  • Elbek Мехмон
    09 феврал 2016, 09:56

    тўғри ҳар бир инсон олдин гапираётган гапи ва қилаётган ишини яхши билсагина уни гапириши ёки бажариши керак. Ёшларимиз аслида бу кунни қанақа кунлигини қилаётган ишларини туб моҳиятини тушиниб етмасдан ожизларча байрам нишонлашади. Инсонга қилаёган ишига, ким билан дўстлашишига ва нимани қаерда, қандай қилиб сўзлашига қараб баҳо берилади шундай экан узингизга паст назар билан қарашларига йўл қўйманг. Тўғрида подачи бўлиш мумкин булганда қўй бўлишга на ҳожат.

  • Мехмон
    08 феврал 2016, 18:30

    Хакийкатда «севишганлар куни» никоҳдан ташқари, яъни фаҳш тарафдорларининг байрамидир. Ёшларга бу кунни тарихи хакида батафсил маълумот бериш керак.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *