Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2108 кўрилди

Юнусободда кўп қаватли уйнинг дераза ойнасида осилиб қолган эркак қутқариб қолинди

окт 05 / 2018

– Ҳодиса 4 октябрь куни соат 10:00 ларда юз берган

– 40-45 ёшли эркак спиртли ичимлик таъсирида бўлган

alt

Кеча, 4 октябрь куни соат 10:00 лар атрофида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 7-мавзесида истиқомат қилувчи фуқаро 4 қаватли уйнинг 3-қаватида осилиб қолган. Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида ахборот берилди.

Унга Тошкент шаҳар ФВВ бошқармаси томонидан 5 дақиқа ичида ёрдам кўрсатилди.

– 40-45 ёшлар атрофида бўлган эркак кўп қаватли бинонинг 3-қаватда осилиб тургани ҳақида хабар келиб тушди, дейди Тошкент шаҳар ФВВ қутқарув отряди командири Миркомил Миркаримов. – Эркак спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги ва ўзини англамаганлиги таъсирида шу ҳолатга тушган. Қутқарувчилар билан уйга кириб, оила боқувчисининг ҳаётини сақлаб қолдик.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *