Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1116 кўрилди

Қирғизистон пойтахти номини ўзгартириш таклиф қилинди: интернет фойдаланувчилари реакцияси

мар 25 / 2019

alt

Қозоғистон пойтахти Остона Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев номига Нур-Султон деб қайта номланганидан хабарингиз бор. Энди Қирғизистонда ҳам пойтахт Бишкек номини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Давлат маслаҳатчиси, президент аппаратининг собиқ раҳбари Эмилбек Каптагаев Facebook’даги саҳифасида ушбу таклифни билдирган.
 
“Маълум вақт ўтгандан кейин бизда истак пайдо бўлмаслиги учун балки пойтахтни ҳозирнинг ёзидаёқ Манас деб қайта номлаш керакдир. Бу ҳар томонлама адолатли бўларди. Бишкек тумани деб эса Свердловск туманини аташ керак, чунки айнан шу ерда ҳозирда нимагадир Кузнечний қўрғони деб аталувчи Пишпек истеҳкоми жойлашган ва эҳтимол бир пайтлар Бишкек овули бўлган”, деб ёзган Каптагаев. 
 

Ушбу пост остига интернет фойдаланувчилари томонидан юздан ортиқ изоҳлар қолдирилган. Улар орасида таклифни маъқуллаганлар ҳам, қарши чиққанлар ҳам, ҳазил аралаш турли кинояли изоҳлар колдирганлар ҳам бор.

Масалан, улардан бири "Манас пойтахт учун ажойиб ном" деб ёзса, бошка бири "балки янги пойтахт қуриб, уни Манас деб номлармиз" деб ёзади:

 Медербек Корганбаев Манас - отличное название для столицы

Таласбек Саякбаев может начнем новую столицу строить и назовем Манас

Аксарият изоҳларга кўра, мамлакатда ҳал қилинадиган муҳим муаммолар бор, аввал ўшаларни ҳал қилиш керак.

Фикр билдираётганлар орасида қозоғистонликлар ҳам бор: Сизлар ботирсизлар! Мана Манаснинг ҳақиқий авлодлари!Бизнинг сиёсатчиларимиз Нурсултондан бошқасини билмайди. Қозоғистонни Нурсултон Республикаси деб ўзгартиришмасин деб қўрқиб юрибмиз. Олға қирғизлар!

Қанат Тілеухан Қырғыз бауырлар, сіздер батырсыздар! Ер Манастың нағыз ұрпағысыздар! Біздің саясаткерлер тек Нұрсұлтаннан басқа ешкімді білмейді. Қазақстанды Нұрсұлтан Республикасы деп өзгерте ме деп қорқып жүрміз. ) Ал сіздердің саясаткерлер Манасшыл! Сіздерде жеке басқа табынушылық жоқ. Халықтың сөзі жоғары. Сіздер шененуінктерді яғни халыққа қызмет етушілерді тыңдата аласыздар. Алға, қырғыз! Орталық азиядағы демократияның жалғыз аралы сіздерсіздер. Наурыз құтты болғай! Сіздерге барлық жақсылық атаулыны тілеймін.

Бишкекни Аскар, Курманбек, Алмаз, Роза деб қайта номланмаганидан хурсандман, деб ёзади яна бир фойдаланувчи:

Анара Жамгырчиева Рада что Бишкек сто раз не переименовали в Аскар,Курманбек,Алмаз, Роза .. ума хватило

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *