Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1945 кўрилди

Самарқанд кўчаларида "ўта маданиятли" ҳайдовчи пайдо бўлди (видео)

окт 02 / 2018

 

– Фейсбукда “Спарк” ҳайдовчисининг машина ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқариб кетаётгани тасвирланган видео жойлаштирилди

alt

Facebook ижтимоий тармоғидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ фикри" гуруҳида 30 D 224 NA “Спарк” ҳайдовчисининг машина ойнасидан оёғини чиқарган ҳолда рулни бошқариб кетаётгани тасвирланган видео жойлаштирилди.

alt

Гуруҳ админи Фарҳод Исмоилов Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармасига “Ким экан бу маданиятли?” дея мурожаат қолдирган. Автомобиль рақам белгиси ва ушбу постдан билиш мумкинки, бу ҳолат Самарқанд кўчаларидан бирида кузатилган.

Ҳозирча бошқарма томонидан бу ҳолатга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Facebook'да ёш боласини тиззасига ўтқазиб, писта чақиб машина ҳайдаб кетаётган аёл видеоси кенг омма муҳокамасига сабаб бўлган эди. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан аёлга нисбатан чоралар кўрилган.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *