Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2722 кўрилди

Прокуратура ўзини осиб қўйган Фарғона Политехника институти талабаси ҳақида ахборот берди

мар 05 / 2019

alt

Фарғона вилояти прокуратураси ўзини осиб қўйган Фарғона Политехника институти талабаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан «Дарё»га расмий ахборот берди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмининг жорий йил 4 март куни соат 07.30 да Фарғона шаҳар прокуратурасига берган хабарига кўра, Фарғона политехника институти 2-курс талабаси Ўзбекистон тумани Қирқкетмон МФЙ Қумбости қишлоғида яшаган 1995 йил 12 мартда туғилган Н.И. Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси 124-сонли кўп қаватли уй рўпарасидаги томорқадаги ўрик дарахтига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб вафот этган. Мазкур хабарга асосан ҳодиса жойи Фарғона шаҳар прокуратураси ва ИИБнинг тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Аниқланишича марҳум Н.И.нинг мурдаси бўйин қисмида странгуляцион эгат бўлиб, бошқа тан жароҳатлари бўлмаган.

Шунингдек, унинг ўлими сабаблари ва вақтини аниқлаш мақсадида суд маълумотномасида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суд-тиббий экпертизасининг дастлабки маълумотномасида Н.И.нинг ўлимига бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб борин

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *