Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3488 кўрилди

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчиларни чув туширётган фирибгарлар гуруҳи ушланди (+видео)

окт 04 / 2018

 

– Гуруҳ аъзоси ҳайдовчилардан бир манзилга почта элтиб беришини сўрайди

– Сўнгра ҳайдовчидан пул олиб, шериги бн гаплаштиради

– Ҳайдовчи айтилган манзилга келиб берилган рақамга телефон қилганида эса, рақам ўчирилган бўлади

– ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан суд ҳукми ўқилади

alt

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчилардан почтани бир жойга олиб бориб беришини сўраб, уларни алдаб пулларини олаётган фирибгар гуруҳ пайдо бўлди.

Улар қўлида ҳунари бор уста йигитлар. Ҳайдовчиларни алдаб, осон пул топиш бу икки олғирга осон йўл бўлиб туюлган.

Маъмур Рўзиев ҳайдовчиларга бир манзилни айтиб, шериги Нодир Муқимовнинг телефон рақамини бериб, у билан гаплаштиради. Сўнгра ҳайдовчилардан дори учун пул олиб, дўсти Нодир Муқимов айтилган манзилда почтани олиб қолишини айтади. Ҳайдовчи манзилга етиб келганида эса уни ҳеч ким кутиб олмайди. На Маъмурга дори учун берган пули ва на йўл кира ҳақини ололмай, чув тушиб қолади.

Бу икки фирибгар аввал ҳам шу ҳолат бўйича судланган бўлишига қарамай яна жиноят содир этиш йўлига киришган.

Фирибгарларга иккинчи марта ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида тасвирланган жиноятни содир этганлиги учун яқин кунларда суд ҳукми ўқилади.

Видео:

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *