Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1065 кўрилди

Мактаб электриги ўқувчи ўлимига сабабчи бўлди

апр 10 / 2019

alt

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани очиқ суд мажлисида тумандаги 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби электриги Баҳодир Раметов (исм-фамилияси ўзгартирилган) иши кўрилди.

У мактабда электр хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган шахс сифатида сузиш бассейнига ўрнатилган ҳаво нам­лигини қуритиб ва иситиб берувчи «CHKA WAI» электр қурилмасини норматив тарзда белгилаб қўйилган қоидаларга мос ва уларга риоя қилган ҳолда техник эксплуатация қилишга жавобгар бўлса-да, вазифасига нисбатан бепарво муносабатда бўлган. Яъни электр қурилмасининг ташқи қобиқ қисмидан ерга уланиш ишлари бажарилмагани натижасида қурилмага келадиган электр токи ташқи ҳудудга тарқалиб, сузиш бассейнида машғулотлар билан шуғулланувчи ўсмирлар ҳаётига хавф солувчи манбага айланган. Бу эса бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри хабар қилмоқда.

Спорт мактабининг сузиш бассейнида шуғулланаётган мактабнинг 11 ёшли ўқувчиси Жамшид Юнусов бассейндан чиқиб, электр қурилмасининг олдига келганида сузишда фойдаланадиган кў­з ойнаги ерга тушиб, сирпаниб, қурилманинг тагига кириб кетади. Ўсмир йигитча электр қурилмаси остидан кўз ойнагини олмоқчи бўлганида уни электр токи уриб, кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамасдан, шу ернинг ўзида вафот этди.

Баҳодир Раметов Ўз­бекистон Республикаси ЖКнинг     116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *