Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1191 кўрилди

Косонсойда отасининг фермер хўжалигида ишлайдиган 23 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

янв 11 / 2019

alt

Наманган вилоят, Косонсой туманидаги Қўқимбой қишлоғида яшаган 23 яшар Ш.А. 9 январь куни ўз уйининг молхонасида осилган ҳолда топилган.

Ш.А лицейни тугатганидан сўнг отасининг фермер хўжалигида ишлаган. У ўзини осган куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда отасининг ўрнидан қатнашган. Тез тиббий ёрдам ходимларига 15:00 да хабар етиб борган. Улар воқеа жойига етиб келишганида йигитда ўлим ҳолати аниқланган.

Йигитнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани номаълум.

Бу воқеа юзасидан туман прокуратураси суриштирув олиб бораётгани айтилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *