Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1726 кўрилди

«Кўпроқ вилоят ҳокимидан ёрдам сўранг, Сизга бу ҳам кам, энди жойингизни бузамиз»

мар 19 / 2019

alt

Вилоят ҳокимининг шу йил 15 март кунги тадбиркорлар билан учрашувида каттақўрғонлик якка тартибдаги тадбиркор Элёр Қодиров туман марказидаги истироҳат боғида салқин ичимликлар ва музқаймоқ савдоси билан шуғулланиб, ўнта доимий иш ўрни яратгани, энди фаолиятини кенгайтириб истироҳат боғига замонавий аттракционлар келтиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Мурожаатини жойида ўрганиб чиқиш ва масалага ижобий ечим топишда ёрдам кўрсатиш учун вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ҳусан Хўжамқуловга топшириқ берилганди. Бу масаланинг қандай якунлангани билан қизиқиб тадбиркорга қўнғироқ қилганимизда у қуйидагиларни сўзлаб берди, деб ёзмоқда Zarnews.

– Замонавий аттракционлар келтириб, боғни ёшларимизнинг кўнгилочар масканига айлантириш ва Кадан қўрғонидаги қаровсиз ҳолга келиб қолган автотураргоҳда енгил конструкцияли бекат қуриш бўйича 2018 йил сентябрь ойида туман ҳокимига таклифимни билдириб, амалий ёрдам сўрагандим. Аммо март ойигача ҳам натижа бўлмади. 9 март куни бизнес лойиҳаларимни олиб ҳокимга учрашганим ҳам фойдасиз бўлди.

15 март куни вилоят ҳокимининг қабулида бўлганимдан сўнг кечга яқин вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари келиб жойимни ва ишимни кўриб кетгач, бироздан сўнг туман ҳокимлигига чақиришди. Ҳоким хонасида тумандаги соҳага тегишли ташкилот раҳбар-мутахассислари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ва бошқа мансабдорлар менинг мурожаатимни ҳал этиш ўрнига тадбиркорлик фаолиятимдаги йўл қўйган хатоларимни муҳокама қилишди. Ҳокимнинг рухсати билан уч метрли йўлакча ётқизганим ва истироҳат боғидаги музқаймоқ кафесига қўшни бўлган нотариус илтимосига кўра идора ҳовлисидаги гулларга сув қуйиб туришим учун темир тўсиқдан эшик очганим ва ўша куни бекитиб қўйганим, ижара шартномасидаги ишларни бажарилмаган, дея қарорни бекор қилиш ва музқаймоқ кафесини буздириб ташлаш, ўрнини аукционга қўйиб сотишларини билдиришди.

Ичкаридан қандай чиқдим билмадим, аммо эшик олдида ҳокимият ходимлари менга «Кўпроқ вилоят ҳокимидан ёрдам сўранг, Сизга бу ҳам кам, энди жойингизни бузамиз», деб масхаралашди. Айбим – вилоят ҳокимига мурожаат қилганимми?...

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *