Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2258 кўрилди

Каттақўрғонда том қисми қулаши оқибатида жароҳатланган фуқаронинг аҳволи маълум қилинди

окт 18 / 2018

 

– Касалхонага енгил кома ҳолатида, бош мия очиқ жароҳати билан келтирилган. Ҳозирда аҳволи оғирлигича қолмоқда

alt

15 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кучли шамол оқибатида туман ҳокимияти биносининг том қисми ерга қулагани, бир киши ваот этгани, яна бир киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.

"Замон" информацион дастурида тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган фуқаро Шаҳобиддин Файзиевнинг аҳволи тўғрисида маълумот берилди.

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири Ҳ. Боймуродовнинг маълум қилишича, бемор касалхонага енгил кома ҳолатида, бош мия очиқ жароҳати билан келтирилган. Барча мутахассислар томонидан кўриклардан ўтказилган. Ҳозирги кунда унинг умумий аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Беморнинг отаси Ш. Файзиевнинг сўзларига кўра, ўғли кадастр хизматига мурожаат қилиш мақсадида ҳокимиятга борган бўлган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *