Махсус янгиликлар 0 Шархлар 923 кўрилди

Ўзбекистондаги бузилган ёки сотувга қўйилган 5 та йирик меҳмонхона

фев 14 / 2019

alt

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги тўрт юлдузли «Ўзбекистон» меҳмонхонаси сотувга қўйилгани маълум қилинди. Объектнинг бошланғич баҳоси 33 млн долларни ташкил қилади. 

Меҳмонхона 45 йил олдин қурилган. Сўнгги йилларда ташриф буюрувчилар хоналардаги техника, кондиционер, Wi-Fi билан боғлиқ ва бошқа муаммолардан тез-тез шикоят қилишаётганди. 
 
UZ24 авариявий ҳолатга келиб қолган, кейин сотувга қўйилган ёки бузилган Ўзбекистондаги йирик меҳмонхоналар тарихини ёдга олади.
 
alt
 
«Bukhara palace» (Бухоро)
 
2017 йилнинг 27 декабрида Бухородаги йирик - «Bukhara palace» меҳмонхонаси «Wide tent system» АЖ хорижий компаниясига 27,5 млрд сўм эвазига сотилган. Объектнинг бошланғич нархи 26 млрд 351,2 млн сўмга баҳоланганди. Умумий майдони 8581,16 квадрат метр, 1,89100 гектар ҳудудда жойлашган. Меҳмонхона 1996 йилда очилган. 223 хонадан иборат.
 
alt
 
«Интурист» (Самарқанд)
 
2017 йилнинг июнь ойида Самарқанддаги «Интурист» меҳмонхонаси бузилиши бошланган. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинган.
 
11 қаватли бино 11 йилдан буён фаолият юритмаётган ва авариявий ҳолда қолаётганди. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифларидан бирида ўтган асрда қурилган эски биноларни бузиш бўйича топшириқ берганди.
 
Унинг ўрнида замонавий меҳмонхона комплекси қуриш режалаштирилган. 
 
alt
 
«Зарафшон» (Бухоро) 
 
2018 йилнинг январь ойида бир неча йиллардан буён ишламаётган Бухородаги «Зарафшон» меҳмонхонаси ноль қийматида сотувга қўйилди. Собиқ меҳмонхона биноси 4741,8 квадрат метр майдонни эгаллаган. 1994 йилда хусусийлаштирилган. 2017 йилда хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор бекор қилингач, меҳмонхона давлат объектига айланган. 
 
Бутунлай янги қиёфага кирган меҳмонхона жорий йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
 
alt
 
«Чорсу» (Тошкент)
 
2017 йилда Demir Group турк компанияси ноль қийматида «Чорсу» меҳмонхонаси биносини сотиб олганди. Меҳмонхона негизида  «Эски Шаҳар» туристик зонасини қуриш режалаштирилган. Бироқ аввалроқ меҳмонхона атрофида турли гап-сўзлар тарқалди. Инвестор бюрократия ва қоғозбозликлар сабабли банкдан кредит ололмаётганини, шунинг учун қурилиш ишлари тўхтаб қолганини маълум қилди. Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ахмат Демир реконструкция учун хорижий инвестиция сифатида 30 млн доллар маблағ киритмаганини айтганди. Энг қизиғи, бу мемонхона ҳеч қачон тўлиқ эксплуатация қилинмаган. 

Материални тайёрлашда uz24.uz, шунингдек livebukhara.uz, spot.uz ва uza.uz маълумотларидан фойдаланилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *