Махсус янгиликлар 0 Шархлар 3551 кўрилди

Ўзбекистонда илк бор қуриладиган АЭС ҳақида нималар маълум?

окт 19 / 2018

 

Россия Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бугун, 19 октябрь куни атом электр станцияси қурилишининг бошланишига бағишланган маросим ўтказилади.

Ўзбекистонда илк бор бунёд этилаётган АЭС ҳақида нималар маълум?

– Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда атом электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришилган. 

– Мазкур комплекс 2 та энергоблокдан иборат бўлиб, ҳар бир реакторининг қуввати 1,2 Гигаватт(ГВт)га тенг. 

– Атом электр станциясини қуриш учун Россиянинг замонавий ядро технологиялари қаторидаги “3+ ССЭР-1200“ реактори танланди. Бу технологиялар замонавий халқаро хавфсизлик стандартлари ва талабларига тўла жавоб бера олади.

– 70 дан ортиқ жой кўриб чиқилиб, Навоий ва Бухоро вилоятлари чегарасида, Тўдакўл сув омборидан унча олис бўлмаган ҳудудда қурилиши белгиланди.

– Бунга ўртача 10 миллиард доллар атрофида маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

– Нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги ягона энергия ишлаб чиқариш манбаига айланади

– 2028 йилгача ишга туширилиши режалаштирилаётган АЭСнинг фаолияти натижасида 3,7 миллиард куб метр табиий газ тежалади. 

– Табиий газни ёқишдан ҳосил бўладиган ва атроф-муҳитга тарқаладиган ис гази ҳажми йилига 3 миллион тоннага камаяди.

– Тежалган газни қайта ишламасдан экспорт қилганда ҳам мамлакатимиз йилига 550-600 миллион доллар валютага эга бўлади. 

– Бугунги кунда 31 мамлакатда 451 энергоблокка эга 191 та АЭС мавжуд.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *