Махсус янгиликлар 0 Шархлар 1237 кўрилди

Аслида ким ҳақ эди? Ҳайдовчими ёки ЙПХ ходими? (видео)

фев 18 / 2019

alt

Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Зуҳриддин исмли “Нексия” русумли давлат рақами 01 859 ТТГ такси ҳайдовчиси ЙПХ ходими камерани яширин тарзда ишлаяпти деб норозилик билдирилган видеони тарқатган. Бу вазиятга ким ҳақ эди?

Вазиятга “Тошкент” каналида берилган лавҳада ойдинлик киртилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-моддасида Ички ишлар ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришга қаршилик кўрсатган фуқароларга қандай чора кўрилиши ҳақида қайд этиб ўтилган. Унга кўра қоидабузарга нисбатан энг кам ойлик иш ҳаққининг 3 баробаридан 5 баробаригача, шунингдек, 15 кун қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

– Махтумқули кўчасида хизмат олиб бораётган пайтимда, хизматимга ҳалақит бериб, ҳар хил эътирозли мурожаатлар бўлди. Уларни эътирозлари бўйича, мен транспорт воситам билан қўйилган радарни тўсиб турганман. Мен у ерда радарни тўсиб турганим йўқ. Хизматим турган радарни ҳар хил ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш, тез ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари тегиб кетиши олдини олишдан иборат эди. Ундан ташқари хизмат олиб бораётган жойимдан 100 метрча орқада “Радар” деб ёзиб қўйилган йўл белгиси ҳам бор эди, – дейди ЙПХ ходими Икромбек Муҳаммадраҳимов.

Видеолавҳада кўриш мумкинки, ЙПХ ходими такси ҳайдовчисини тўхтатмаган. Аксинча, ҳайдовчи ЙПХ ходимини сўроқ қилган. Шу пайтгача олинган маълумотларга кўра, ушбу такси ҳайдовчиси тўрт маротаба қоидани бузиб, меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланган. Жаримани эса шу вақтгача тўламаган.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *