Махсус янгиликлар 0 Шархлар 2039 кўрилди

Андижонда машинист ёрдамчиси ток уриши натижасида вафот этди

окт 04 / 2018

 

– Ҳодиса 27 сентябрь куни соат 01:15 да рўй берган

– Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиққан

alt

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли Андижон вилояти Асака туманидаги "Ахтачи" темир йўл бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси UZ24’га хабар берди.

27 сентябрь куни соат 01:15 да “Қўқон” локоматив депоси Андижон филиали машинист ёрдамчиси Баҳромов Достонбек тепловоз тепасидаги сувни кўриш мақсадида унинг устига чиқади.

Достонбек юқори кучланишли электр токига эҳтиётсизлиги оқибатида тегиб кетиб, ток уриши натижасида воқеа жойида вафот этади.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *