"Visa" тўлов карталарини очиш 1 апрелга қадар текин

мар 13 / 2019

alt

Халқ банкининг исталган бўлимидан халқаро “Виза” тўлов картасини очган ҳолда “Xalq mobile” мобил иловаси орқали “онлайн” режимида исталган вақтда конверсия қилиш (хорижий валюта долларни сотиб олиш) имконияти яратилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

“Xalq mobile” мобил иловасини “Android” ва “IOS” операцион тизимида ишлайдиган мобил телефонлари учун “Play Market” ва “AppStore” дастурлари орқали юклаб олишингиз мумкин.

Айни вақтда банкнинг барча филиалларида валюта терминаллари ўрнатилган бўлиб, уларнинг сони 247 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, туристлар кўпроқ борадиган жойларда “24/7” ёки куну тун режимида ишлайдиган ўндан зиёд автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси ташкил этилган.

Қўшимча равишда яна бешта автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари қисқа муддатда аҳоли гавжум жойларга ўрнатилади. 

Банкнинг Андижон, Наманган, Фарғона, ва Сурхондарё вилоятларининг Амалиёт бўлимлари шулар сирасидандир. 

Айни вақтда халқаро “Visa” тўлов карталарини очиш жорий йилнинг 1 апрелига қадар бепул амалга оширилади. 

Халқ банки томонидан эмиссия қилинган халқаро тўлов карталаридаги маблағларни ечиш ҳам шу муддатга қадар бепул амалга оширилади. Халқаро тўлов картасининг депозит суммаси 25 долларда 15 долларга туширилди.

Бугунги кунда Халқ банкининг валюта айирбошлаш шохобчаларида АҚШ доллари, Евро, Англия фунт стерлинги, Швецария франки, Япония иенаси, Россия рубли ва Қозоғистон тенгеси миллий валютага (сўмга) алмаштириб берилмоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *