Қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхати тасдиқланди

янв 01 / 2019

Вазирлар Маҳкамаси мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўсишига йўл қўймаслик мақсадида қўшилган қиймат солиғига тортилмайдиган товарлар рўйхатини тасдиқлади
 
 Ушбу рўйхатдан жой олган озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилар:
 
 1) Гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек, ҳайвонлар (қорамол ва парранда)
 
 тирик ҳолдаги ва уларнинг сўйилган маҳсулотлари;
 
 2) Балиқ;
 
 3) Картошка;
 
 4) Пиёз;
 
 5) Тухум;
 
 6) Гуруч (барча навлари);
 
 7) Шакар, шу жумладан, импорт қилинган;
 
 8) Нон маҳсулотлари.
 
Давлат солиқ қўмитаси рўйхатда кўрсатилган товарларга берилган имтиёз солиқ тўловчилар томонидан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана ва улгуржи реализацияси (нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бундан мустасно) амалга оширилганда қўлланилишини маълум қилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *