Товар хомашё биржасида илк марта олтин ва кумуш сотила бошланди

мар 26 / 2019

alt

18-20 март кунлари ўтказилган биржа савдолари давомида умумий қиймати 192,6 млн сўмга тенг 46,5 кг кумуш сотилди. “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизматидан маълум қилинишича, қимматбаҳо металлар бўйича илк битимлар ўтган ҳафтада имзоланганди. 
 
Ўтказилган савдолар натижаларига кўра, кумушнинг ҳафталик биржа котировкаси 1 грамм учун 4 142,56 сўмни ташкил қилди. Биржа савдоларида саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар иштирок этган. 
 
Айни вақтда ички биржа бозорда қимматбаҳо металларни сотиш бўйича иккита шартнома очилган. Хусусан, биржа котировкалаш варағига кумуш қуймасининг 500 грамм лотлик Ag-1 маркаси ва олтин қуймасининг 100 грамм лотлик Au-1 маркаси учун шартномалар киритилган. Биржа савдоларига кумушнинг кунлик қўйилиш ҳажми 15,5 минг граммни, олтиннинг кунлик ҳажми – 2,6 минг граммни ташкил қилади. Қимматбаҳо металларни етказиб бериш шарти – “Олмалиқ КМК” АЖ омборларидан EXW (ўзи олиб кетиш) кўринишида.
 
Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксингига асосан Ўзбекистон миллий валютасида белгиланади. Харидорлар Ҳисоб-клиринг палатасидаги ўз ҳисоб рақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритишади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *