Тошкентда янги "Пойтахт банк" иш бошлади

янв 10 / 2019

alt

Тошкентда янги “Пойтахт банк” ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган.

Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *