Тошкентда яна бир савдо маркази иш бошлайди

мар 20 / 2019

alt

Пойтахтимизнинг Маҳтумқули кўчасида “Atrium” савдо маркази очилиши арафасида бўлиб, унинг супермаркети Яшнобод тумани аҳолиси учун шопинг жараёнини янада енгиллаштиришга хизмат қилади.

Замонавий тўрт қаватли бино ўзининг ойнали томи сабабли “Atrium” номини олган. Бинонинг умумий майдони 5 минг квадрат метр атрофида бўлиб, унинг 800 квадрат метрини биринчи қаватдаги супермаркет эгаллаган. Савдо марказининг раҳбарлари ушбу супермаркетни ижарага олиб, ривожлантирадиган тадбиркорни ўзгача талабчанлик билан танлаб олишмоқчи, негаки бу бўлим “Atrium”нинг ташриф карточкаси бўлиши кўзда тутилган.

alt

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, савдо маркази жойлашган собиқ Ташсельмаш заводи ён атрофларида кўп қаватли уйлардан иборат кварталлар жипс жойлашган. Иккинчидан, Маҳтумқули кўчасида ўрта сегментдан юқори бўлган бир нечта турар жой кварталлари қуриб битказилган, бу дегани бу уйларга ўзига тўқ ҳамюртларимиз кўчиб боришади. Ва ниҳоят учинчидан, ўзининг қулай жойлашганлиги сабаб “Atrium” савдо маркази, аниқроғи, унинг супермаркети ушбу потенциал харидорлар учун энг яқин савдо нуқтаси бўлади.

alt

Савдо марказининг қолган қаватларида катталар ва болалар кийими дўконлари жойлашган бўлиб, уларнинг 80 фоизи ўз ижарачиларини топишган. “Atrium”нинг иккинчи қаватида қизиқарли аттракционлар билан жиҳозланган катта болалар майдончаси жойлашган. Савдо марказининг олдида 120 машинага мўлжалланган катта автотураргоҳ мавжуд.

“Atrium” савдо маркази иш бошлашига оз муддат қолди. Тантанали очилиш маросими муносабати билан савдо маркази ўзининг биринчи харидорлари учун бир қатор чегирма акциялари ўтказишни ният қилган.

Жойларни ижарага олиш масаласида ушбу рақамлар орқали мурожаат қилинг:

+998 90 9587571

+998 90 3180065

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *