Тошкентда Самолётларнинг композит материалларини таъмирлаш маркази очилди

янв 28 / 2016

alt

Миллий авиакомпания ва хорижий компаниялар самолётларига барча турдаги техник хизматлар кўрсатиш учун замонавий техник база ва малакали ходимларга эга ушбу корхона томонидан тақдим этилаётган барча хизматлар халқаро сертификатлар билан тасдиқланган.

Шуни таъкидлаш керакки, авиакорхона мутахассислари Airbus A320 ва Boeing-757/767 самолётлари планерининг композитдан тайёрланган эҳтиёт қисмларига хизмат кўрсатиш тажрибасига эга.
«Boeing» корпорацияси ушбу марказни ташкил этишга ярим миллион доллар миқдорида беғараз сармоя киритди. Корхонага ушбу маблағлар ҳисобидан титан қотишмаларига ишлов бериш ва самолёт тумшуғини таъмирлаш учун инерт муҳитли печлар, барча турдаги ҳаво кемаларининг композит эҳтиёт қисмларини таъмирлаш имконини берадиган ускуналар етказиб берилди. Марказнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида малакали кадрлар жалб этилди. Улар «Boeing» русумидаги самолётларнинг композит эҳтиёт қисмларини таъмирлаш бўйича таълим олган, механиклар Сингапурда Basic Composites Repair and Metal Bond курси бўйича назарий ва амалий тайёргарликдан, муҳандислар эса Сиэтлда назарий тайёргарликдан ўтган. Шунингдек, жорий йилда «Uzbekistan Airways Technics» мутахассисларини Boeing-787 Dreamliner лайнерларининг композитдан тайёрланган эҳтиёт қисмларини таъмирлаш бўйича ўқитиш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
 



 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *