Тошкентда ХII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси ўтказилади

июн 28 / 2016

alt

Ушбу ярмаркани ташкиллаштиришда Халқаро пахта ассоциация, Пахта бўйича халқаро консултатив қўмитаси, "Cotton Outlook" халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари нуфузли халқаро ташкилотлар доимий ҳамкорлик қилиб келади.

Жорий йилги ярмарка "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, "Ўзбекенгилсаноат" давлат акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси товар-ҳомашё биржаси, Ўзбекистон "Сифат" маркази ва бошқа тегишли тузилмалар кўмагида ташкил этилади.

Асосий тадбирлар "Ўзекспомарказ" компаниясининг кўргазмалар залида ўтказилади. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли олди-сотди шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясининг матбуот хизмати

  • rameo
    29 июн 2016, 11:47

    Paxta bizni boyligimiz, G'uzapoyasi oyligimiz....

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *