Тошкент вилоятидаги 7 та туманнинг маҳаллий бюджет харажатлари молиявий ёрдам ҳисобидан қопланиб келинмоқда

фев 05 / 2016

 alt
Мажлисда Тошкент вилоятида олиб борилаётган ишларга айрим танқидий кўз билан қараб, кўпгина йўналишларда ҳали-бери ечилмаган муаммолар, камчилик ва нуқсонлар борлиги ҳақида атрофлича фикр юритилди

Аввало, вилоятдаги мавжуд 14 та туманнинг 7 тасида маҳаллий бюджет харажатлари субвенция, яъни, берилаётган молиявий ёрдам ҳисобидан қопланаётганига эътибор қаратилди. 
Мисол учун, Бекобод туманида маҳаллий бюджет умумий харажатларининг 44,1 фоизи, Қуйичирчиқ туманида 43,2 фоизи, Оққўрғон туманида 42,2 фоизи, Бўка туманида 42,1 фоизи дотация ҳисобидан қопланиб келинмоқда. 

Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйичирчиқ, Паркент, Юқоричирчиқ, Чиноз туманларида саноат ривожига, янги иш ўринларини яратиш масаласига бепарволик билан қаралаётгани ва бу туманларнинг вилоят саноатидаги улуши 1 фоиздан ҳам паст бўлиб қолмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳудудидаги 20 та йирик саноат корхонасида ўтган йили ишлаб чиқариш ҳажми пасайиб кетган, 2 та корхонада эса маҳсулот ишлаб чиқарилмаган. 

Қурилиш соҳасини оладиган бўлсак, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар барпо этишда жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда, улар кўпинча белгиланган муддатда ўз эгаларига топширилмаяпти. Умуман айтганда, бу уйларни қураётган пудратчи ташкилотларнинг моддий-техник базаси, уларни техника ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабга мутлақо жавоб бермаслиги бундай нохуш ҳолатга сабаб бўлмоқда ва топширилаётган уйларнинг сифатига, одамларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда, дея таъкидланди мажлисда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *