Тошкент вилоятидаги 20 асосий саноат корхонасида 2015 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан бир мунча камайган

янв 28 / 2016

alt

Унда таъкидланганидек, Тошкент вилоятида 2015 йилда 87,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Унинг 66 фоиздан зиёди кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳиссасига тўғри келди. Касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 37 минг нафардан ортиғи иш билан таъминланди.

Қайд этилганидек, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиши 6,7 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10,9, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 22,6, хизматлар 13,4, чакана савдо айланмаси 15,2 фоизга ўсди.

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида барча манбалар ҳисобидан 216,8 миллиард сўм ва 1,7 миллион долларлик маблағ сарфланди.

Йиғилишда ҳал этилмаган муаммоларни батафсил ва ҳар томонлама таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, вилоятдаги 20 асосий саноат корхонасида 2015 йилда ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан бир мунча камайгани, мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш учун зарур чоралар кўрилмагани ва бошқа айрим соҳаларда мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётгани танқид қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *