Солиқ қарзини картадан ундириш тўғрисидаги Низом лойиҳаси камчиликлари учун ДСҚнинг бошқарма бошлиғи ишдан олинди

янв 09 / 2019

alt

Ижтимоий тармоқларда “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳаси кенг жамоатчилик ўртасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.

ДСҚдан маълум қилишларича, Низом лойиҳасида ишлаб чиқилишида йўл қўйган камчиликлар ва масъулиятсизлиги учун қўмитанинг масъул бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Қўмита томонидан Низом лойиҳаси қайтадан кўриб чиқилмоқда ҳамда унда жисмоний шахсларнинг банк карталаридан маблағларни ундириш фақатгина уларнинг розилиги асосида амалга оширилиши белгиланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *