Сирдарёда ипак қурти плёнка остида боқилмоқда

мая 19 / 2016

alt

Вилоятнинг Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Оқолтин, Гулистон, Ховос туманлари пиллачилари ипак қуртини плёнка остида боқиш тажрибасини қўллашмоқда. Ушбу тажриба баргларни тежаш, ипак қурти ривожини одатдагидан 15-20 кунга тезлаштириш имконини  бермоқда.
Ипак қуртини бир жойда, марказлашган ҳолда плёнка остида боқиш баргни узоқ масофадан ташиб келтириш, ортиқча ишчи кучи ва техника воситалари жалб этиш ташвишларидан ҳам халос этади. Энг муҳими, ҳосил эртаки ва баракали бўлди. Ҳар дона пилла оғирлиги 3-3,5 граммни ташкил этмоқда.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *