Самарқандда 3D моделидаги чойшаблар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона иш бошлади

фев 04 / 2016

alt

Бу ерда пахта толасидан юқори сифатли эркаклар кўйлаклари ва 3D моделидаги чойшаблар ишлаб чиқарилади. Таъкидланишича, дунёда бундай корхоналар саноқли. Масалан, Хитойда ҳам атиги иккита корхонада шундай цикл бўйича эркаклар кўйлаги ишлаб чиқарилар экан. 

Ҳозир лойиҳанинг дастлабки босқичлари амалга оширилиб, цехларга хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилди ва кунига 600-800 донагача кўйлак ишлаб чиқарилмоқда. 100 га яқин ёшлар доимий иш билан таъминланди. Уларга хориждан келган мутахассислар иш ўргатмоқда. 
Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, бу ерда йилига 2 миллион донадан ортиқ кўйлак ва 200 мингга яқин чойшаб ишлаб чиқарилади. Бу йилига ўртача 25 миллион долларга тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, 10 миллион долларлик товарларни экспорт қилиш демакдир. Корхонада 600 дан зиёд янги иш ўрни яратилади. 

Ўтган йил якунларига кўра, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 миллиард 32 миллион долларни ташкил этди. Экспорт ҳажми 2014 йилга нисбатан икки баробар ортиб, 377,6 миллион долларга етди. Вилоят ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг улуши 77,9 фоизни ташкил этмоқда. 

  • Мехмон
    04 феврал 2016, 17:17

    3D модели хакида батафсилроқ тушунча берсангиз...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *