Россияда Ravon автомобиллари нархи кўтарилиши кутилмоқда

окт 30 / 2018

 

– Автомобиллар Уфадаги автосалонларга етказилган, нархлар ҳали тасдиқланмаган

– R3 —  1 000 050 рубль,  R4 —  1 089 000 рубльгача ошиши мумкин

Картинки по запросу ravon R3

Ўзбекистоннинг Ravon автомобиллари Россиянинг Уфа шаҳридаги автосалонларига етказиб берилди, аммо уларнинг нархи ҳали аниқ бўлмагани сабабли ҳозирча автомобиллар харидорларга таклиф қилинмаяпти, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" “Российская газета”га асосланиб.
 
Маълумотларга кўра, автомобиль нархлари кескин кўтарилади: R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль (15 минг доллардан қимматроқ) сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль (16,5 минг доллар). Илгари бу машиналарнинг нархи 579 минг ва 629 минг рубль бўлган, аммо Россиядаги машиналар нархи оширилгач, R3 седани 499 000 — 599 000 рубль (7,9 минг — 9,5 минг доллар), R4 моделини 529 000 — 659 000 (8,4 минг— 10,4 минг) эвазига сотиб олиш мумкин эди. Эски оширилган нарх бўйича Ravon R2 автомобилини камида 489 000 рубль (7,7 минг доллар)га, машинанинг барча комплекти ўрнатилган фулл версияси эса 559 000 рублга (8,8 минг доллар), Gentraʼни эса — 569 000 — 699 000 рубль (9 минг — 11 минг) эвазига сотиб олиш мумкин эди.
 
“Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шунинг учун автоуловларни ҳозирча сотиб олиб бўлмайди”, - деди Уфадаги автосалон менежери “РГ”га.
 
Ravonʼнинг Россиядаги вакиллари изоҳ беришмаган. Бренднинг расмий сайтида нархлар рўйхати йўқ. Айтилишича, нархлар қайта кўриб чиқилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган тўрт ой давомида Россияда Ravon автомобиллари сотилмади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *