ОТМ раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилар иш ҳақи оширилади

ноя 03 / 2018

 

– 2019 йил 1 январдан 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан 25 фоизга ошади

alt

Олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари иш ҳақи миқдорлари 2019 йил 1 январдан бошлаб 20 фоизга ва 2019 йил 1 июлдан бошлаб 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. 

Маълумки, Президентнинг 2018 йил 14 августдаги қарори билан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака тоифасига қараб уларнинг иш ҳақини табақалаштирган ҳолда ошириш, малака тоифасини бериш тартибини такомиллаштирилди.

Биринчи босқичда 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб бошланғич синфлар ўқитувчилари базавий тариф ставкалари миқдори 10 фоизга, юқори синф ўқитувчилари базавий тариф ставкалари миқдори 24 фоизгача, директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва кутубхоначилар базавий тариф ставкалари миқдори 10 фоизга оширилди.

Иккинчи босқичда малака тоифасига қараб ўқитувчиларга 10 фоиздан 25 фоизгача, директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва кутубхоначиларга яна 10 фоизга оширилди.

Натижада 2019 йил 1 январга келиб, 1-тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси 45 фоизга ошади, қўлга тегадиган ойлик иш ҳақи, директор жамғармасидан ўртача 10 фоизгача устама ҳамда дафтарларни текширганлиги ва синфга раҳбарлик қилгани учун қўшимча ҳақлар тўланса, шунингдек солиқ ислоҳоти натижасида 2,2 миллион сўмга етади.

Малака тоифасига эга бўлмаган мутахассис ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ўртасидаги фарқ 21 фоиздан 38 фоизга ошади. Жорий йилда олий ўқув юртлари профессор ва ўқитувчилари иш ҳақини ошириш тўғрисида иккита қарор қабул қилинди, жумладан, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг лавозим маошларини табақалаштирилган ҳолда – ўртача 25 фоизга оширилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *