Навоийда янги фармацевтика заводи қурилади

июл 07 / 2016

alt

Ҳиндистоннинг Bravo Pharmaceuticals Pvt. Ltd. фармацевтика компанияси "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида тайёр дори воситалари ишлаб чиқарадиган завод қуришни бошлади.

Bravo Pharmaceuticals дори препаратларини Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг EU GMP стандартлари асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, деб ёзади UzDaily нашри. 

Лойиҳа қиймати 2,6 млн. долларни ташкил этади. Уни амалга ошириш натижасида 100 киши иш билан таъминланиши кўзда тутилган. 

Заводда 30 хил номдаги янги препаратлар, шу жумладан, онкологик ҳасталиклар билан касалланган беморлар учун дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Янги завод 2017 йилда ўз фаолиятини йўлга қўяди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *