Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли 66 ижтимоий объект ҳукуматга топширилади

дек 10 / 2015

alt

Рўйхатга 66та ижтимоий объект: мактабгача таълим муассасалари, стадионлар, клублар, қабристон ва бошқалар киритилган, деб хабар беради «Экономическое обозрение».

 

Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли турар жой фонди умумий майдони 2,624 млн.кв.м га тенг 49,315 квартира, 1,630 уйлардан иборат. Шаҳарлар ва посёлкаларда НГМКнинг 2700 нафардан ортиқ болалар тарбияланаётган 19 та мактабгача таълим муассасалари ишлаб турибди.

Бундан ташқари, комбинат таркибида 5 та стадион, 5 та сузиш ҳавзаси, елканли спорт учун 2 та база, 80 дан зиёд спорт заллари ва майдонлари мавжуд.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *