Молия вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди

мар 05 / 2019

alt

Ғазначилик бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Фазилов Азамат Шухратович тайинланди. Молия вазири 4 мартда тегишли буйруни имзолаган, деб хабар қилади вазирлик ахборот хизмати.
 
Азамат Фазилов (1980 й.т.) – 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бакалавр ва 2003 йилда Ўзбекистон Банк-молия академияси магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
 
Молия вазирлиги тизимидаги меҳнат фаолиятини 2000 йилда Самарқанд шаҳар молия бўлимида 1-тоифали мутахассис лавозимидан бошлаган, кейинчалик вазирлик тизимида турли масъул ва раҳбарлик лавозимларда, хусусан, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли Китоб жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг ижрочи директори, Молия вазирлиги марказий аппарати Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори лавозимларида самарали меҳнат килган.
 
Молия вазирлигидаги иш стажи 19 йил.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг​​

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *